Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида НИЗОМ
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 июлдаги 150-сон қарорига Илова Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар 1. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналари фаолиятини унинг йўналишларига мувофиқ мувофиқлаштиришни амалга оширувчи коллегиал идоралараро орган ҳисобланади. 2. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади. 3. Идоралараро кенгаш Қорақалпоғистон Республик...