Китоб, рисола ва матбуот нашрларини уйга ва ўқув залига бериш тартиби

 



Китобхонларга уйга бериладиган китоб, рисола ва матбуот нашрлари қуйидаги қоидага асосан бажарилади:

  А) Уйга бериладиган китоблар ҳақидаги маълумотларнинг ҳаммаси китобхон формулярига ёзилади. Бунда қайтариш муддати, инвентарь рақами, билим соҳасининг индекси, китобнинг муаллифи ва сарлавҳаси кўрсатилади. Китобхон китоб олганлиги тўғрисида ўз формулярига имзо қўяди.

  Б) Китобхоннинг формуляри ичига берилган китобнинг формуляри солиб қўйилади, унда китобхон формулярининг рақами ва китобни қайтариш муддати кўрсатилади.

  Китоб қайтарилганда кутубхоначи китобхон иштирокида унинг имзосини ўчириши керак ёки кутубхоначи олганлиги ҳақида белги қўйиши, имзо чекиши зарур. Агар китобхон ўзигагина эмас, балки ўз оила аъзоларига ҳам китоб олмоқчи бўлса, оила аъзоларининг ҳар бирига алоҳида китобхон формуляри тўлдирилади. Бунинг учун оила аъзоларининг ҳар бири ўзи шахсан кутубхонага келиши керак. Баъзи кутубхоналарда оилавий  ҳам очилади.

  Китобхонларнинг формулярлари китобни қайтариш муддатлари бўйича, муддат ичида эса китобхонлар фамилияларининг алифбоси тартибида ёки китобхонлар формул-ярларининг рақамлари бўйича қўйилади.

 

   Эслатма: Мактаб кутубхоналарида китобхонлар формулярлари синфлар бўйича қўйиб чиқилиши мумкин.

Кутубхоначи китобларнинг ўз вақтида қайтарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориши шарт. Белгиланган муддатда китобхон китобларни қайтармаса, кутубхоначи дарҳол шу китобларни қайтариб олиш чораларини кўради.

Ўқув залида китобхонларга берилган китоб ва матбуот нашрларининг формулярлари китобхонлар формулярларига солиб қўйилади. Бунда бирор нарса ёзиш ва қўл қўйиш талаб қилинмайди.

Ўқув залининг китобхонлари, уларнинг кутубхонага қатнови, китоб берилиши кутубхонанинг оддий шаклдаги кундалигида ҳисобга олинади.

Фонди очиқ бўлган ўқув залларида китоб берилиши, китобларни жавонлардан олиб, фойдаланиб бўлгандан кейин ҳисобга олинади.

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR