Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида НИЗОМ

 




Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 27 июлдаги

150-сон қарорига

Илова

 

Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналари фаолиятини унинг йўналишларига мувофиқ мувофиқлаштиришни амалга оширувчи коллегиал идоралараро орган ҳисобланади.

2. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Идоралараро кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, кутубхона шохобчаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Идоралараро кенгашнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари

4. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-кутубхона тизими ва миллий ахборот-кутубхона фонди фаолнят кўрсатиши ва ривожлантирилиши соҳасидаги стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш;

тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш, ахборот-ресурс марказларини, ахборот-кутубхона марказларини ва кутубхоналарни улар фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналарнинг, кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш тизимининг мақбул фаолият кўрсатиши бўйича мамлакатимиз ва хориждаги илмий-ахборот фаолияти ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тавсияномалар ишлаб чиқиш.

5. Идоралараро кенгаш асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот-кутуб-хона тизими сифатида ахборот-ресурс марказларини, ахборот-кутубхона марказларини ва кутубхоналарни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;

ахборот-ресурс марказларини, ахборот-кутубхона марказларини ва кутубхоналарни комплектлашнинг асосий йўналишлари, мамлакатимиздаги адабиётлар (шу жумладан ҳужжатларнинг мажбурий нусхалари), қоғоз ва электрон манбалардаги хорижий нашрлар (шу жумладан халқаро китоблар алмашиш), маълумотлар базалари ва банклари билан энг тўлиқ таъминлаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар фондларининг физик ҳолатини нашрларнинг, айниқса ноёб фондлар ва маданий мерос ёдгорликларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳамда тавсияномалар ишлаб чиқиш йўли билан назорат қилишни ташкил этади;

республика ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар учун мамлакатимиздаги ва хорижий нашрларга обуна бўлишга бюджет, шу жумладан валюта маблағларини тақсимлаш, шунингдек кутубхона ишларини юритишнинг илғор технологиялари негизида кутубхона кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

республика ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди;

ахборот-ресурс марказларида ва ахборот-кутубхона марказларида янги ахборот технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

республикада ахборот-кутубхона ишларини истиқболли ривожлантиришнинг комплекс дастурлариии ва асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналарнинг нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, адабиётларни нашр этиш ва қайта нашр этиш ҳамда уларнинг тиражларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;

республика ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналарида меҳнат шароитларини яхшилашга ва уларни кадрлар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган таклифлар тайёрлайди;

республиканинг ахборот-кутубхона шохобчаларини ривожлантириш, шу жумладан электрон каталоглар ташкил этиш тизимини ривожлантириш, электрон илмий-таълим ресурсларидан фойдаланишнинг корпо-ратив тизимларини, ноёб фондларни рақамлаштириш марказларини ва шу кабиларни ташкил этиш бўйича илмий-техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ташаббус кўрсатади;

иш тажрибаларини ўрганиш, халқаро кутубхона-лараро абонементни ривожлантириш, ахборотларни ўзаро айирбошлаш, халкаро кутубхона анжуманларида ва ташкилотларида қатнашиш учун чет эл кутубхоналари, нашриётлари, ахборот марказлари билан халкаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади;

халқаро ва республика кутубхона конференциялари ва семинарларини ташкил этишда ва ўтказишда ташаббус кўрсатади.

6. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқукларга эга:

республика ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини яхшилашга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар ва идоралардан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Идоралараро кенгаш ваколатига тааллуқли ахборот ва маълумотнома материалларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхона муассасалари вакилларининг ахборот-кутубхона ишлари соҳасидаги ишларни таъминлаш ва такомиллаштиришнинг аҳволи ва чора-тадбирлари тўтрисидаги ҳисоботлари ва маърузаларини эшитиш;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари ва кутубхоналар фаолиятининг энг муҳим масалалари бўйича таклифларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек мутахассислар ва илмий ходимларни ушбу комиссиялар ва гуруҳларда ишлашга жалб этиш;

республика ахборот-кутубхона шохобчаларини ривожлантиришга доир илмий-техник лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш бўйича эксперт хулосалари ва тавсиялар бериш.

Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради ва ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

III. Таркиби ва ишларини ташкил этиш

7. Идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

8. Идоралараро кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар йили камида икки марта ўтказади.

9. Ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ Идоралараро кенгаш ҳар йили ўз ишлари режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосарлари, масъул котиб ва кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.

10. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Идоралараро кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

11. Идоралараро кенгаш ўз бланкасига эга бўлади. Идоралараро кенгаш фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар, Идоралараро кенгаш раиси (унинг ўринбосари) ёки масъул котиби томонидан имзоланади.

12. Идоралараро кенгаш мажлисини ўтказиш жойи, санаси ва тартиби раис ёки унинг ўринбосарлари томонидан белгиланади, қарорлар эса мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Идоралараро кенгаш мажлисда таркибидагиларнинг камида ярми қатнашган тақдирда масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Идоралараро кенгаш билан келишган ҳолда Идоралараро кенгашга бўйсунадиган ана шундай ҳудудий кенгашлар ташкил этилиши мумкин.

14. Идоралараро кенгаш қарорлари протокол билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосарларидан бири, шунингдек масъул котиб имзолайди.

15. Идоралараро кенгаш қарорлари барча манфаатдор шахсларга етказилади ҳамда кутубхона шохобчаларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

 

Ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий

 Низоми

 

1. Умумий қоидалар

1.1. Aхборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда AРM деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги 2006 йил 20 июндаги қарори асосида ташкил этилади.

1.2. AРM таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.

1.3. AРM таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида маблағ билан таъминланади.

1.4. AРM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституциясига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

1.5. AРM ўз фаолияти билан аҳоли барча қатламларининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланишга ҳуқуқини таъминлайди.

1.6. Aхборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланади.

1.7. AРMга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

1.8. Барча идораларнинг AРMлари ишларига умумий ташкилий-методик раҳбарликни, уларнинг ишларини мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш идоравий ва ҳудудий методик марказлар тизими орқали:

Ўзбекистон Mиллий кутубхонасибарча идоралар учун республика методик маркази, Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали;

Мирзо Улуғбек номидаги Mиллий университетнинг илмий кутубхонасиОлий ўкув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтиЎрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари AРMларининг методик маркази орқали;

Республика илмий-педагогика кутубхонаси – Умумтаълим ўқув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлариминтақавий методик марказлар орқали амалга оширади.

 

2. Aсосий вазифалари

2.1. Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.

2.2. Mиллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.

2.3. Aхборотларга бўлган талабларга мувофиқ ва AРM маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлардан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумотларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.

2.4. Kутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчиларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.

2.5. Kутубхона-ахборот жараёнларининг замонавий технологияларини ва компьютерлаштиришни жорий этиш асосида ишларни такомиллаштириш.

2.6. Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ахборот-кутубхона фондини шакллантириш. Mаълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.

2.7. Mаданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, акцияларни биргаликда амалга ошириш, шунингдек фойдаланувчиларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун AРMлар, ахборот-кутубхона марказлари (AKMлар), кутубхоналар, таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий таъминот хизматлари, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни, фаолиятни мувофиқлаштириш ва кооперациялашни ривожлантириш.

2.8. Kутубхона хизматлари рўйхатини кенгайтириш, AРMни техник жиҳозлаш, кутубхона-ахборот жараёнларини компьютерлаштириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

 

3. Aсосий функциялари

3.1. Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети бўйича китоблар беришнинг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.

3.2. Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида, лабораторияларида шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон каталоглаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш ва узатишнинг халқаро форматлари (MARС форматлари) талабларига қатьий мувофиқ ҳолда олиб борилади.

AРM фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оригинал тематик базаларини яратиш йўли билан умумтаълим муассасаларининг ахборот ресурсларини шакллантириши мумкин.

3.3. Фойдаланувчиларни асосий кутубхона-ахборот хизматлари билан бепул таъминлайди:

 каталоглар, картотекалар тизими ва кутубхона ахборотлари беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради;

 матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;

 кутубхона фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун беради;

 бошқа AРM, AKM ва кутубхоналардан кутубхоналараро абонемент бўйича ҳужжатлар олади;

 таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатлари тузади; тематик, адресли ва бошқа библиографик маълумотлар беради; библиографик обзорлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади;

 фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва аспирантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, ўрганади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.

3.4. Фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхати AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пуллик хизматлар кўрсатади. Kичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга шартномалар бўйича кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилади. Kитобхонларга кутубхоналараро абонемент бўйича, шу жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатади.

3.5. Aхборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўлланиш, кутубхонанинг маълумотнома-библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантиради.

3.6. Фойдаланувчилар учун информатика, кутубхонашунослик ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.

3.7. Mинтақанинг бошқа AРM, AKM ва кутубхо-налари билан мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг китобларга бўлган талаблари, шунингдек таълим касб-ҳунар дастурлари, ўкув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фондни тўлдиришни таъминлайди. Ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.

3.8. Фондларни тўлдириш манбаларини мустақил равишда белгилайди. AРM, AKM, кутубхоналар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар айирбошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва ташкилотлари билан халқаро китоблар айирбошлашни амалга оширади.

3.9. Фондларни тўлдириш режаларига тузатишлар киритиш, таълим муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштириш ҳамда фойдаланувчиларнинг ва фондлар таркибининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талаби қондирилиши даражасини ўрганади. Барча тоифадаги фойдаланувчиларнинг ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминланганлигини таҳлил қилади. Илғор ахборот-кутубхона технологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади. Kитобхонлар қизиқишларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказади.

3.10. Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланишини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нусхасини олишни ва микрофильмга кўчиришни таъминлайди.

3.11. Ҳужжатларни ҳисобдан чиқаришнинг таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган тартибига, амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатларни кутубхона фондидан чиқаради ва сотади. Соҳага оид бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш нусха адабиётларни қайта тақсимлашни амалга оширади. Kитобларни белгиланган тартибда аҳолига сотишни ташкил қилади.

3.12. Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдамида анъанавий ва электрон манбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.

Kитобхонларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган республика йиғма каталогларни, шу жумладан электрон каталогларни тузишда қатнашади.

3.14. Бошқа AРMлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика AKMлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.

3.15. Kутубхоналар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базаларига эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги қонун ҳужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

4. AРMларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. AРM қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмунини ва аниқ шаклларини мустақил равишда белгилаш;

 AРM тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;

 марказга берилган маблағларни тасарруф этиш;

 ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдорларини белгилаш;

 фойдаланувчиларга ноёб ва қимматли нашрларни беришда, шунингдек AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда гаров суммасини белгилаш;

AРMдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан AРMга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдорларини белгилаш;

 юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида AРMнинг кутубхона фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш;

 таълим муассасасининг таълим касб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш. Унинг таркибий бўлинмаларидан AРM олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;

 турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассасаси номидан вакиллик қилиш, кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинарлар ишида бевосита қатнашиш;

 бошқа AРMлар, кутубхоналар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

 амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона бирлашмаларига кириш;

 ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;

 хорижий давлатларнинг AРMлари, кутубхоналари ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.

4.2. AРM фондларнинг сақланиши учун жавоб беради.

4.3. Таълим муассасаси AРM ўзининг ваколатига тааллуқли функцияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

4.4. Kутубхонаахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган AРM ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

4.5. AРM ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

 

5. Бошқариш. Тузилмаси ва штатлари. Mоддий-техника таъминоти.

 

Бошқариш.

5.1. AРMга раҳбарлик директор (мудир) томонидан амалга оширилади, у таълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотга эга бўлган ва ихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан, меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайинланади.

5.2. Директор (мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлган фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.

5.3. Kутубхона ходимлари шартнома (контракт) тузиш йўли билан ишга қабул қилинади.

5.4. AРM ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа AРM, AKM, кутубхоналар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун кутубхона-ахборот кенгаши ташкил этилади. Kенгаш таркиби AРM директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Kитобхонлар кутубхона муассиси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.

5.5. AРM ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжатларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни тақдим этади.

 

Тузилмаси ва штатлари.

5.6. AРM тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва бошқалар)дан ташқари инновация бўлимлари, секторлар, (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.

5.7. AРMнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг AРM Намунавий штатлари асосида, AРM олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳоли ва таълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантирилади.

 

Mолия-хўжалик фаолияти.

5.8. Таълим муассасаси раҳбарияти тўлдиришни кафолатли молиялаштиришни, AРMни амалдаги меъёрларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, электрон-ҳисоблаш ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси ва ташкилий техника билан таъминлайди.

5.9. AРM таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий харажатлар сметасида назарда тутилади.

5.10. AРM ўзининг субҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин, унга марказ томонидан пуллик қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига жалб этиладиган маблағлар киритилади.

 

6. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш

6.1. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

6.2. AРMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқалар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган.

 

Лавозим йўриқномасини тузиш методикаси

Қоидага кўра, лавозим йўриқномасининг матни қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

1. Умумий қоидалар. Бу бўлимда: лавозимнинг тўлиқ номи; ходим бевосита кимнинг қарамоғида бўлса бошқариш тизимидаги ўрни (раҳбарлар учун), лавозимга тайинлаш тартиби; вақтинчалик йўқлигида лавозимни эгаллаш тартиби; иш қандай ташкил қилинмоқда (тузилмавий бўлинманинг иш режаси билан мувофиқликда мустақил ёки бошқа тартибда); ходим ўз фаолиятида нимага асосланади (амалдаги қонунчилик, ички тартиб қоидалар, амалдаги меъёрий технологик ҳужжатлар ва ҳ.к.) кимнинг ёзма ва оғзаки кўрсатмаларини бажармоқда; малакавий талаблар; нимани билиши ва қила олишини кўрсатиш зарур.

2. Вазифалари. Бу ерда ишнинг асосий йўналишларини санаб ўтиш, қандай ишларни ходим мустақил бажаради, қайсиларида иштирок этишини кўрсатиш зарур.

3. Лавозим мажбуриятлари. Бўлим ходим томонидан ҳар куни ёки катта даврийликда (вақти-вақти билан) бажариладиган ишлар ва жараёнлар рўйхатини ўз ичига олади.

Ушбу бўлим 2 қисмга ажратилиши мумкин: ходим мустақил бажаради, ходим иштирок этади.

4. Ҳуқуқлари. Бу бўлим қуйидаги схема бўйича бўлиши мумкин: ходимнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи; назорат ҳуқуқи; (қўл остидагилардан) маълум ҳаракатларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқи; кўрсатмалар, топшириқлар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи; турли ҳужжатларни тасдиқлаш, уларга имзо қўйиш, келишиш ҳуқуқи кабилар акс эттирилади. Бўлим матнида ходимнинг бевосита хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, технологияни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқини, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркибига кириш ҳуқуқини мустаҳкамлаш зарур.

5. Жавобгарлиги. Бўлим амалдаги қонунчиликни, ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни бузиш учун технологияга риоя қилмаслиги ва ҳ.к. учун жавобгарлигини мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилади.

Лавозим йўриқномаси мустақил ҳужжат сифатида ёки меҳнат шартномасига илова сифатида фойдаланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar