АРМ ва мактаб кутубхоналари ҳужжатларини сақлаш

 



АРМ ва мактаб кутубхоналарида кутубхона фондини умумий ҳисобга олиш дафтари, инвентарь дафтарлари, фонддан чиқарилган китобларга тузилган  далолатнома, кутубхонанинг кундалик дафтари ва ҳисоботлари доимо сақланиши керак.

  Кутубхонага олинган адабиётларнинг иловали хатлари ва бошқа ҳужжатлар айрим файлларда сақланади.

  АРМ ва мактаб кутубхона ҳужжатлари (иш режалари, ҳисоботлар, сметалар, турли ташкилотлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) тикилиб белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланиши керак.

  АРМ ва мактаб кутубхоналарининг китобдан бошқа барча мулкини ҳисобга олиш учун хўжалик мулкининг махсус инвентарь дафтари тутилиши керак. Бу дафтарга хўжалик инвентари ва кутубхонани жиҳозлаш учун махсус буюмлар (жавонлар, каталог қутилари, столлар, стуллар, лампалар ва ҳоказолар), шунингдек, кутубхона биносини безаш учун сотиб олинган портретлар, баннерлар, географик карталар ва бошқалар ёзилади. Кутубхонанинг китобдан бошқа барча мулки ҳар йили текширилиши керак.

 

АРМ ва мактаб кутубхонасининг

ҳисоб ва ҳисоботлари

 

АРМ ва мактаб кутубхоналарининг ишини ташкил этишда бажарилган барча ишларни ҳисобга олиш катта аҳамият касб этади. Барча ахборот-кутубхона муассасаларида жумладан, АРМ ва мактаб кутубхоналарида ҳам ёзма ва рақамли ҳисобот олиб борилиши шарт. Бу кутубхона фаолиятига тўғри баҳо бериш, тажрибаларни умумлаштириш ва унинг келгусидаги ишларини ҳамда ривожланиш истиқболларини яхшироқ режалаштириш имконини беради. Рақамли ҳисобот АРМ ва мактаб кутубхоналари учун мажбурий бўлиб, ягона шакл ва услуб бўйича амалга оширилиши лозим.

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR