Библиография ишини ҳисобга олиш

             


                  Библиография ишини ҳисобга олиш – библиографик фаолиятни тавсифловчи сон кўрсаткичларини мунтазам рўйхатга олиш ва ҳисоблаб боришдир.

Ҳисобга олиш назорат билан бирга олинганда библиографик фаолиятни бошқаришнинг муҳим функцияси сифатида келади, библиография бўлими фаолиятини тартибга солишга, режа вазифаларини бажарилишига акс таъсир этадиган сабабларни бартараф этиш чорларини ўз вақтида кўришга имкон беради.

Умуман ҳисоб ва назорат – режани амалга оширишда иштирок этувчи жамоага мақсадли таъсир этиш (ёрдам бериш) воситасидир.

 


Библиография ишини ҳисобга олиш шакллари
. Библиографларнинг кундалик ишлари шахсий (якка) кундаликларида, шунингдек, библиография бўлинмасининг режада белгиланган асосий бўлинмалар бўйича ҳисоб олиб бориладиган ягона журналида ҳисобга олиб борилади. Айрим марказларда иш жараёнлари, бажарилган иш ҳажми, сарфланган вақт ҳар куни ҳисобга олиб бориладиган махсус ҳисоб шакли (ҳисоб варақаси) ишлаб чиқилган.

Ҳисобни ташкил қилишда жараёнларнинг ўзи билан бирга ҳисоб бирлигини тўғри аниқлаш жуда муҳимдир. У йиллик режада ёзилган жараёнлар номлари ва ўлчов бирликларидан фарқ қилмаслиги керак.

Табақалашган библиографик ахборот билан таъминлашнинг ҳисоб бирлиги якка ва жамоавий абонентларгина эмас, балки узоқ муддатли сўроқлар ҳамда сигнал ахборот бериш ҳам ҳисобланади. Абонент томонидан сўралган ҳар бир ҳужжат тўғрисидаги хабар ва мавзу ҳисоб бирлиги бўла олади.

Бундай бирламчи ҳисоб ҳар ойда жараёнлар, бўйича ишларнинг якунини чиқаришга, ҳамма жараёнларни ҳисоблашга сарфланган вақтни ҳисоблаб чиқишга, шунингдек, ҳар квартал учун якка ҳисобот тузишга имкон беради.

Оммавий ахборот билан таъминлаш шакллари тадбирлар сони бўйича ҳисобга олинади. Бунда комплекс тадбирлар, масалан янги адабиётлар намойиши билан борадиган адабиётлар шарҳи битта тадбир сифатида ҳисобга олинади (2 та эмас).

Абонентлар билан бир қаторда уларнинг узоқ муддатли сўроқлари, сигнал ҳабарлар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Ҳисоб бирлиги абонент сўраган мавзу ва бир ҳужжат ҳақидаги ахборот бўлади. Библиографик ахборот хизмати кўрсатишни ҳисобга олишда махсус ишланган давлат стандартидан фойдаланилади. Бу стандартда оммавий ахборот билан таъминлашнинг ҳамма шакли ҳар бир тадбир сони бўйича ҳисобга олишни тақозо қилади.

Оммавий тадбирлар ўтказишда намойиш қилинаётган ва берилган нашрларни, шунингдек, бу тадбирлар иштирокчиларини ҳисобга олиш тавсия этилади. АКМ ва АРМларда махсус ҳисоб китобида шундай шаклда ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ:          

 

Т/р

Сана

Ахборот

тадбирининг тури (Ахборот куни, Мута-хассис куни)

Мавзу

Қўйилган

Нашрлар  сони

Қатнашганлар

сони

Сўралган ва берилган нашр

лар сони

Ўтказиш жойи

Тадбир ким билан биргалик

да ўтказила

ди

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4- катак мутахассис куни ёки адабиётларнинг мавзули намойиши ўтказилгандагина тўлдирилади. АКМ ва АРМлар кўпинча бошқа ташкилотлар, кутубхоналар билан ҳамкорликда тадбир ўтказадилар. Бу ҳолда шундай тадбирлар 8, 9 катакларда ҳисобга олинади.





Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR