Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида уч босқичли “Китобхонлар байрами”ни ўтказиш Н И З О М И
Халқ таълими вазирлигининг
2013 йил “ ”
январдаги
____-сонли буйруғига илова
Халқ таълими тизимидаги
умумтаълим мактабларида
уч босқичли “Китобхонлар
байрами”ни ўтказиш
Н И З О М И
I. Тадбирнинг мақсади
1.1. Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётлари,
илмий-оммабоп қўлланмаларни тизимли тарғиб қилиш орқали улaрнинг қaлбидa
вaтaнпaрвaрлик, эзгулик, инсoнпaрвaрлик сингaри юксaк инсoний фaзилaтлaргa
нисбaтaн меҳр вa муҳaббaт уйғoтиш ҳамда ахборот олиш маданиятини
шакллантириш.
1.2. Китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг
мaънaвий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва тaнқидий фикрлaш кўникмa вa
мaлaкaларини шакллантириш, мaънaвий таҳдидларгa нисбaтaн сoғлoм иммунитетни
ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган таълим муассасаларини, соҳа ходимларини
аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг ишини оммалаштириш.
II. Тадбирни ташкил этиш
тартиби
2.1. “Китобхонлар байрами” халқ таълими тизимидаги
барча умумтаълим мактабларида ташкил этилади.
2.2. “Китобхонлар байрами” ушбу Низомга илова қилинган
алоҳида тартиб, тавсия ва низомлар асосида ўтказиладиган қуйидаги тадбирлардан
иборат:
А) Умумтаълим мактабларида ўтказиладиган бир босқичли
маданий-маърифий тадбирлар:
- “Адабиёт кунлари”;
- “Китобим-офтобим” ҳафталиги;
- “Китоб тақдимоти”;
- “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия
тадбири;
- ота-оналар иштирокида ташкил этиладиган “Бир фарзандга - уч китоб” акцияси.
Б) Уч босқичли танловлар:
- “Энг яхши китобхон ўқувчи” танлови;
- “Китобхон мактаб” танлови.
2.3. “Китобхонлар байрами”ни ташкил этиш учун:
Умумтаълим мактаблари босқичи тадбирларини ташкил
этишда - ҳар бир таълим муассасасида директор, маънавий ва маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари, кутубхоначи, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг
бошланғич ташкилоти етакчиси, барча синф раҳбарлари, “Васийлик кенгаши” раиси
ва “Жамоат кенгаши” аъзоларидан иборат Ташкилий гуруҳ тузилади;
Туман (шаҳар) босқичи тадбирларини ташкил этишда –
туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимининг маънавий-маърифий, кутубхона ишлари бўйича
масъул ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман (шаҳар) бўлими,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар)
бўлимлари вакиллари аъзоларидан иборат Ташкилий қўмита тузилади;
Ҳудудий босқич тадбирларини ташкил этишда -
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар
халқ таълими бошқармаларининг маънавий-маърифий, кутубхона ишлари бўйича масъул
ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла”
хайрия жамоат фонди, Республика Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари
вакиллари аъзоларидан иборат Ташкилий қўмита тузилади;
“Китобхонлар байрами”нинг якуний тадбири ҳисобланган
“Китобхон мактаб” танловининг Республика босқичини ташкил этишда - Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси, Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика
Хотин-қизлар қўмитаси, Матбуот ва ахборот агентлигининг вакилларидан иборат
Ташкилий қўмита тузилади.
2.4. “Китобхонлар байрами” тадбирларида ўқувчилар,
ўқитувчилар, кутубхона ходимлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирок этади.
2.5. “Китобхонлар байрами” тадбирлари ҳар йили
қуйидаги муддатларда ўтказилади:
Т/р |
Тадбирлар номи |
Тадбирларни ўтказиш муддатлари |
|||
Мактаб босқичи |
Туман (шаҳар) босқичи |
Ҳудудий босқич |
Республика босқичи |
||
1.
|
“Адабиёт кунлари” |
февраль ойининг биринчи ярмида |
- |
- |
- |
2.
|
“Китобим-офтобим” |
март ойида |
- |
- |
- |
3.
|
“Китоб тақдимоти” |
сентябрь-декабрь ойлари давомида |
- |
- |
- |
4.
|
“Бир фарзандга - уч китоб” акцияси |
10 мартдан – 10 апрелга қадар |
- |
- |
- |
5.
|
“Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири |
10 мартдан – 10 апрелга қадар |
- |
- |
- |
6.
|
“Энг яхши китобхон ўқувчи” танлови |
15 февралдан – 20 мартгача |
20 апрелга қадар |
20 майга қадар |
- |
7.
|
“Китобхон мактаб” танлови |
- |
Апрель ойининг иккинчи ярмида |
25 майга қадар |
1 июлга қадар |
2.6. “Китобхонлар байрами” доирасида ўтказиладиган
“Энг яхши китобхон ўқувчи” ва “Китобхон мактаб” танловлари 3 босқичда ташкил
этилади.
2.7. “Китобхонлар байрами” доирасида умумтаълим
мактабларида ўтказиладиган тадбирларни мактабда ташкил этиш ва ўтказиш билан
боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти,
жойи, ташкилий гуруҳ ва эксперт комиссияси таркиби) мактаб директорининг,
танловларнинг туман(шаҳар) босқичини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар туман(шаҳар)
ХТМФМТТЭ бўлимларининг, ҳудудий босқичини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар
халқ таълими бошқармаларининг буйруқлари билан, “Китобхонлар байрами”нинг
якуний тадбири сифатида ўтказиладиган “Китобхон мактаб” танловининг Республика
босқичи бўйича ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
буйруғи билан тасдиқланади.
III. Баҳолаш меъёрлари
3.1. “Китобхонлар байрами” тадбирлари иштирок-чилари
байрам доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг тартиб, тавсия ва низомларида
белгиланган меъёрлар асосида баҳоланади.
IV. Ғолибларни тақдирлаш
4.1. “Китобхонлар байрами” доирасида ўтказиладиган
тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар, ўқитувчилар ва ходимлар, шунингдек,
танловларнинг барча босқичлари ғолиблари, ҳудудий халқ таълими бошқаруви,
туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил
этиш бўлимлари ва умумий ўрта таълим мактаблари томонидан таъсис этилган
диплом, “Фахрий ёрлиқ” ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.
4.2. “Китобхонлар байрами” доирасида ўткази-ладиган
танловларнинг 3-босқичи ғолиблари ҳудудий халқ таълими бошқарувининг тавсиясига
мувофиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда “Халқ таълими
аълочиси” кўкрак нишони, “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланиши мумкин.
V. Якуний қоидалар
5.1. “Китобхонлар байрами” доирасида ўтказиладиган
барча тадбирлар ҳақидаги маълумотлар (фотолавҳалари билан) мактаб радиолари,
туман (шаҳар), ҳудудий оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета, журнал, интернет сайтлари) орқали кенг аҳолига етказилади.
5.2. “Китобхонлар байрами”
доирасида ўтказилган барча тадбирлар ҳақидаги якуний маълумотлар йилига бир
марта туман(шаҳар)лар кесимида ҳар йили 5 июнга қадар вазирликнинг
Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармасига 239-11-73, 239-43-58 тел/факс baminov@xtv.uz ёки bolalar_kutubxona@xtv.uz электрон манзиллари орқали
тақдим этилади.
Комментарии
Отправить комментарий