АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИ ФОНДИДА САҚЛАНАДИГАН РЕСУРСЛАР

 


    Ҳар бир кутубхона мавжуд фондини сақлашни, фойдала- нишни таъминлайди ва шакллантириб боради. Фонд таркибига қоидага кўра даврий, даврий бўлмаган ва давомли нашр- лар, қўлёзмалар, аудиовизуал, электрон ҳужжатлар киради.

    Даврий бўлмаган нашрлар -бир марта чиқадиган, давомли бўлмаган нашр. Баъзи қимматга эга бўлган бу турдаги нашрлар қайта босмадан чиқарилиши мумкин, лекин бу олдиндан ре- жалаштирилмайди. Даврий бўлмаган нашрлар шакли, мақсади ва матн таркиби бўйича фарқланади. Даврий бўлмаган нашр- лар кўп ҳолларда китоб ва брошюра шаклида бўлади.

    Китоб кўринишидаги нашрлар - муқовали ёки муқова қи- линган ҳолатдаги 48 варақдан кўп бўлган китоб нашри.

    Брошюра - 4 варақ ва 48 варақдан кўп бўлмаган кўри- нишдаги китоб нашри, юмшоқ муқовада чоп этилади.

    Босма нашр - босиб чиқариш ёки босма нақш тушириш йўли билан олинган, матбаа усулида мустақил расмийлашти- рилган нашр.

    Электрон нашр - фойдаланиш учун ҳисоблаш техника воситалари зарур бўлган нашр.

    Махсус кўринишга эга кўпқисмли нашрлар, бир қанча ки- тоб ва брошюралардан ташкил топган бўлиб, (масалан, мақсади, мундарижаси бўйича) умумий бир сарлавҳа остида бир хил қоида асосида чиқарилади. Даврий бўлмаган нашрлар- га яна изонашрлар, нота ва картографик ва яна бир қанча нашрлар мансуб ҳисобланади. Изонашрлар тасвирий санъатга оид нашр ҳисобланиб, унда расмлар ва унга тааллуқли матн ифода этилади. Репродукциялар, плакатлар ва бошқа изонашрлар алоҳида варақлар ёки альбом кўринишида чоп этилади. Нота нашрларда мусиқа оҳанглари сақланади, кар- тографияда эса - Ер ва бошқа самовий жисмларнинг анъана- вий тасвири акс эттирилади.

    Даврий нашр - аниқ вақт оралиқларида чиқадиган, одатда, ҳар бир йил учун доимий рақам сони (чиқариш)га эга, маъно жиҳатдан такрорланмайдиган, бир турда расмийлаштирил- ган, бир хил сарлавҳали рақамланган ва (ёки) санаси қўйилган чиқаришларга эга серияли нашр.

    Изоҳ: Даврий нашр кундалик, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик бўлиши мумкин.

Газеталар - вақтнинг узоқ давом этмайдиган оралиқлари ўртасида чиқадиган, расмий материаллар, тезкор ахборот ва долзарб ижтимоий-сиёсий, илмий, ишлаб чиқариш ва бошқа масалалар бўйича мақолалар, шунингдек, бадиий асарлар ва рекламадан иборатдаврий газета нашри.

Изоҳ:

 1. Газета, шунингдек, муайян тадбирлар билан чегаралан- ган ҳисҳа муддат давомида босиб чиҳарилиши ҳам мумкин.

 2. Газета иловага эга бўлиши мумкин.

 Умумсиёсий газета - мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларини, шунингдек, халқаро ҳаётни тизимли равишда ёритадиган газета. Изоҳ: нашр ва тарҳатилиш жойи бўйича ҳуйидаги газе- талар фарҳланади: халҳаро, республика, шунингдек, ўлка, вилоятлар, шаҳар, туман.

    Ихтисослаштирилган газета - ижтимоий ҳаёт, фан, техни- ка, маданият ва фаолиятнинг бошқа соҳаларидаги алоҳида муаммоларни тизимли равишда ёритадиган ва китобхоннинг муайян тоифаларига мўлжалланган газета.

    Махсус газета нашри - китобхонга зарур ахборотни тез- корлик билан етказиш учун асосий газетанинг чиқиш ёки ижтимоий таҳририяти томонидан тайёрланган, нашрнинг жорий ва умумий рақамлари, йили, санасига эга бўлган, чеклан- ган муддат ичида босилиб чиқадиган газета.

    Журнал - доимий туркумга эга бўлган ва турли масала- лар бўйича мақолалар ёки рефератларни ва адабий-бадиий асарларни ўз ичига оладиган даврий журнал нашри.

Изоҳ: Журнал иловага эга бўлиши мумкин.

Илмий журнал - назарий тадқиқотлар тўғрисидаги мақо- лалар ва метериалларни, шунингдек, илмий ходимлар учун мўлжалланган амалий характердаги мақола ва материаллар- ни ўз ичига олган журнал.

Изоҳ:

 1. Мақсадли вазифасига кўра куйидаги журналлар ажра- тилади: илмий-назарий, илмий-амалий ва илмий-услубий.

 2. Техник фанлар бўйича мақолалар, материаллар, рефе- ратларни ўз ичига олган илмий-амалий журнал илмий-тех- ник журнал деб аталади.

 Илмий-оммабоп журнал - фанлар асослари тўғрисида, назарий ва (ёки) фан, маданият соҳаларидаги ва амалий фаолиятдаги экспериментал тадқиқотлар тўғрисидаги мақолалар ва материалларни ўз ичига олган билимларни тарқатиш ва мустақил таълим олишга хизмат қиладиган журнал.

Изоҳ: болалар учун илмий-оммабоп журналлар чоп этилади.

Адабий-бадиий журнал - бадиий адабиёт асарлари, шу- нингдек, публицистик ва танқидий мақолалар ва материал- ларни ўз ичига олган журнал.

Ижтимоий-сиёсий журнал - кенг китобхонлар давраси учун мўлжалланган, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзудаги мақолалар ва материалларни ўз ичига олган журнал.

Изоҳ: китобхон манзилига бо-ғлиқ равишда ижтимоий- сиёсий нашрлар ёшлар, аёллар, китобхонларнинг махсус тоифалари учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш амалий журнал - технология, техника, иқтисодиёт, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки амалий фаолият бўйича мақолалар ва материалларни, муайян соҳа хо- димлари учун мўлжалланган услубий қўлланмаларни ўз ичига олган журнал.

 Оммабоп журнал - турли масалалар бўйича мақолалар ва материалларни ўз ичига олган ва кенг китобхонлар давраси учун мўлжалланган журнал.

Рефератив журнал - журнал сифатида расмий рўйхатга олинган даврий рефератив нашр.

Ахборот бюллетени - тезкор равишда чиқариладиган, уни чоп этувчи ташкилотнинг юритиш доирасига кирувчи масалалар бўйича қисқа расмий материалларни ўз ичига олган даврий ёки давомли нашр. Муассаса фаолиятидаги асосий воқеалар акс эттирилади. Унинг х,ажми янгиликлар оқими билан тартибга солинади. Тайёрланиш даврийлиги бўйича бюллетень ҳар куни, ҳафтада, йилда, ойда бир маротаба чиқарилиши мумкин. Ман- зили бўйича бюллетень туман (шаҳар) ичидаги журналистлар, ОАВ вакиллари, маҳаллий нашрлар учун мўлжалланган.

Изоҳ: 7. Даврий бюллетенлар одатда доимийрубрикацияга эга. 2. Айрим ҳолларда бюллетенлар муайян тадбир билан чегараланган ҳисҳа муддат ичида чиҳарилиши мумкин.

Бюллетень-жадвал - жадвал шаклида жойлаштирилган фактик маълумотларга эга бўлган бюллетень.

Статистик бюллетень - мазмуни жамиятнинг ҳаёти ва фаолиятининг муайян соҳасини тавсифловчи тезкор статистик маълумотларни ташкил этадиган бюллетень-жадвал.

Бюллетень-хроника - нашр этувчи ташкилотнинг фаоли- ятини акс эттирувчи хабарларни ўз ичига олган бюллетень.

Норматив бюллетень - норматив, директив ёки йўриқно- ма характердаги материалларни ўз ичига олган, одатда, бирон-бир давлат органи томонидан чиқариладиган бюллетень.

Реклама бюллетени - буюмлар, хизматлар, тадбирларга бўлган талабни ҳосил қилиш мақсадида, эътиборни ўзига тор- тадиган шаклда ифодаланган улар тўғрисидаги маълумотлар- ни ўз ичига олган бюллетень.

Давомли нашр - материал йиғилишига кўра аниқ бўлма- ган вақт оралиғида чиқадиган, маъно жиҳатидан такрорлан- майдиган, бир турда расмийлаштирилган, умумий сарлавҳали рақамланган ва (ёки) санаси қўйилган чиқаришларга эга се- рияли нашр.

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR