УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ

 



Тақдимот нима?

Муьтимедиали тақдимот – бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг ягона ва энг  замонавий  шакли  ҳисобланади.  Бу  матнли  маълумотлар,  расмлар,  слайд-шоу, диктор жўрлигидаги  овоз  билан  бойитилган,  видеопарча  ва  анимация,  уч  ўлчамли  графика  тарзидаги  дастурий  таъминот  бўлиши  мумкин.  Тақдимотнинг  маълумот тақдим  этишнинг  бошқа  шаклларидан  асосий  фарқи  уларнинг  мазмунан бойитилганлиги  ва  интерфаоллигидир,  яъни  белгиланган  шаклда  ўзгаришга мойиллиги  ва  фойдаланувчи  фаолиятига  муносабатини  билдиришидир.  Бундан ташқари,  тақдимот  Сизнинг  сайтингиз  калити  ҳам  бўлиши  мумкин.  Яъни Интернетга  чиқиш  имконияти  мавжуд  бўлган  пайтда  сичқончани  бир  мартагина босиш  орқали  тақдимотни  кўриб,  компания  сайтидан  энг  янги  маълумотни  олиш мумкин.

 

Мультимедиали технология

Мультимедиали технология (мульти – кўп, медиа – муҳит) бир вақтнинг ўзида маълумот  тақдим  этишнинг  бир  неча  усулларидан  фойдаланишга  имкон  беради: матн, графика, анимация, видеотасвир ва овоз. 

Мультимедиали технологиянинг энг муҳим хусусияти интерфаолик – ахборот муҳити ишлашида фойдаланувчига таъсир ўтказа олишга қодирлиги ҳисобланади.

Сўнгги  йиллар  давомида  кўплаб  мультимедиали  дастурий  маҳсулотлар яратилди  ва  яратилмоқда:  энциклопедиялар,  ўргатувчи  дастурлар,  компьютер тақдимотлари ва бошқалар.

Компьютер тақдимотлари (Компьютер воситасида тайёрланган тақдимотлар)

Маъруза,  доклад  ёки  бошқа  чиқишларда  одатда  кўргазмали  намойиш  этиш воситаси  сифатида  плакатлар,  қўлланма,  лаборатория  тажрибаларидан фойдаланилади.  Бу  мақсадда  диапроекторлар,  кодоскоплар,  график  тасвирларни экранда  намойиш  этувчи  слайдлардан  фойдаланилади.  Компьютер  ва мультимедиали  проекторнинг  пайдо  бўлиши  маърузачи  нутқини  овоз,  видео  ва анимация жўрлигида  сифатли  ташкил  этишнинг барча  зарурий жиҳатларини ўзида мужассам  қилган  кўргазмали  материалларни  тақдимот  сифатида  тайёрлаш  ва намойиш этишга имкон берди.

 Тақдимот нима учун самарали Сўнгги  ўн  йиллик  дунёда  компьютер  революцияси  даври  бўлди.

Компьютерлар  асосли  равишда  ҳаётимизга  кириб  келди.  Инсоният  фаолиятининг аксарият жабҳаларини  компьютерсиз  тасаввур  қилиш  қийин. Фаолиятнинг  энг  тез ўзгарувчан  динамик  тури  бўлган  бизнес  ҳам  ушбу  жараёндан  четда  қолмади.  Бу ҳолатда  компьютер  билан  мулоқотни  осонлаштириш,  унинг  эътиборини  тортиш, қизиқтириш учун маълумотингизни бошқаларга қандай қилиб энг қулай ва самарали тарзда етказиш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади.

Маълумки,  инсон  маълумотнинг  кўп  қисмини  кўриш (~80%)  ва  эшитиш (~15%)  органлари  орқали  қабул  қилади (бу  аввалдан  аниқланган  ва  кино  ҳамда телевидениеда  ундан  самарали  фойдаланилади).  Мультимедиали  технологиялар ушбу  муҳим  сезги  органларининг  бир  вақтда  ишлашига  ёрдам  беради.  Динамик визуал кетма-кетлик (слайд-шоу, анимация, видео)ни овозли тарзда намойиш этиш орқали  инсонларнинг  эътиборини  кўпроқ  жалб  қиламиз.  Шундан  келиб  чиқиб, мультимедиали технологиялар ахборотни максимал самарали тарзда тақдим этишга имкон беради.

Видеодан  фарқли  равишда  мультимедиали  технологиялар  ахборотларни

бошқаришга  имкон  беради,  яъни  интерфаол  бўлиши  мумкин.  Мультимедиали тақдимот маълумотни тўғридан тўғри қабул қилишни таъминлайди. Фойдаланувчи тақдим этилаётган барча маълумотларни кўради ва ўзини қизиқтирган қисмларидан фойдалана олади. Маълумотни қабул қилиш катта меҳнат ва вақт талаб қилмайди. 

Маълумот  тақдим  этишнинг  бошқа  шаклларидан  фарқли  равишда мультимедиали  тақдимот  бир  неча  ўн  минглаб  саҳифа  матн,  минглаб  расм  ва тасвирлар,  бир  неча  соатга  чўзиладиган  аудио  ва  видео  ёзувлар,  анимация  ва  уч ўлчамли  графикаларни  ўз  ичига  олган  бўлишига  қарамай,  кўпайтириш харажатларининг камлигини ва сақлаш муддатининг узоқлигини таъминлайди. 

 МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ

Мультимедиали  воситаларни  таснифлашда  бир  нечта  ёндашувлар мавжуд.  Кўп  ҳолларда  улар  функционал  ёки  услубий  мақсади (вазифалари) бўйича таснифланади.          

Мультимедиали  ўқув  воситаларини  функционал  мақсадлари  бўйича

таснифлаш.

  Таълим берувчи ўқув ахборотини тақдим этади ва ўқувчи эгаллаган билими,

имкониятлари ва қизиқишларига мувофиқ таълим олишини йўналтиради; 

  Ташхис  воситалари  ўқувчининг  онги  ва  тайёргарлик  даражасини  аниқлаш учун мўлжалланган;

  Жиҳозлар,  дастурий  воситалар  ишлаб  чиқиш,  ўқув-услубий  материалларни тайёрлаш учун мўлжалланган;

  Фанга йўналтирилган, моделлаштириш учун мўлжалланган;

  Бошқарув  воситалари,  ишни  бажариш  жараёнида  ўқувчилар  фаолиятини бошқариш учун мўлжалланган;

  Маъмурий воситалари, таълим жараёнини ташкил этиш, ҳужжат тайёрлаш ва алмашиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган;

  Ўйин  воситалари,  турли  хил  ўйин  ва  ўйинли  ўқув  фаолиятларини

таъминлайди.

Мультимедиали  ўқув  воситаларини  услубий  мақсадлари  бўйича

таснифлаш.

  Ўргатувчи – янги материални ўрганиш учун мўлжалланган;

  Тренажёрлар –  ўрганилган  материалларни  такрорлаш  ва  мустаҳкамлаш

орқали малака ва кўникмалар шакллантириш учун мўлжалланган;

  Назорат қилувчи – ўқув материалини ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун мўлжалланган;

•Ахборот воситалари – зарур бўлган ахборотларни олиш учун мўлжалланган;

•Моделлаштирувчи – объект, жараён ва ҳодисани ўрганиш ва тадқиқот қилиш мақсадида унинг моделини яратиш учун мўлжалланган;

•Имитацион воситалар – воқеликнинг бирор-бир маълум жиҳати, функционал характеристикаларини  чекланган  параметрлар  орқали  ўрганиш  учун

мўлжалланган;

  Намойиш  воситалари –  ўқув  материалини  кўргазмали  тақдим  этиш  учун ҳамда  ўрганилаётган  қонуниятлар,  объектларнинг  ўзаро  алоқаси

визуализацияси учун мўлжалланган;

  Ўйин воситалари – энг мақбул ечим ёки амаллар стратегиясини қабул қилиш мақсадида  ўқув  ҳолатларини “ўйнаш” (“бошдан  ўтказиш”)  учун

мўлжалланган;

  Ҳордиқ  воситалари –  ўқув  жараёнидан  ташқари  вақтда  ўқувчи  эътибори, реакцияси, хотираси ва ҳ.к.ларни ривожлантириш учун мўлжалланган. 

 

  МУЛЬТИМЕДИА  ИЛОВАЛАРИНИ  ИШЛАБ  ЧИҚИШ

ТЕХНОЛОГИЯСИ

  «Мультимедиа» тушунчаси 

  Мультимедиа иловалари яратиш технологияси 

  Мультимедиа иловалари шакллари 

  Мультимедиа иловалари яратиш учун воситалар

Ҳозирги  вақтда  кўплаб  компания  ва  фирмаларда  семинарлар,  учрашувлар, тренинглар  ва  бошқа  тадбирларни  ўтказиш  учун  турли  компьютер технологияларидан фойдаланилмоқда. Маълумот мазмунга  бой,  эсда  қоладиган  ва кўргазмали  бўлиши  учун  кўпроқ мультимедиа  технологиялари  ишлатилади.Булар матн, графика ва овоз каби маълумотнинг турли шаклларини қайта ишлашга имкон берувчи  мультимедиа  аппарат  воситалари  бўлиш  билан  бирга  амалий  дастурлар

пакетлари ҳам. Мультимедиа бир неча таърифга эга:

  Мультимедиа    турли  маълумотларни  ишлаб  чиқиш,  ишга  тушириш,  қайта ишлаш воситаларини қўллаш тартибларини таърифловчи технология;

  Мультимедиа    компьютер  аппарат  таъминоти (компьютерда  компакт-

дисклар  ўқиш  қурилмаси – CD-Rom Drive,  унинг  ёрдамида  овозли  ва видеомаълумотни эшиттиришга ёрдам берадиган овоз ва видеоплата, жойстик ва бошқа махсус қурилмаларнинг мавжудлиги);

  Мультимедиа –  бу  бир  неча  маълумот  тақдим  этиш  воситаларининг  бир тизимга  бирлашиши.  Одатда  мультимедиа  деганда  матн,  овоз,  графика, мультипликация,  видеотасвир  ва  фазовий  моделлаштириш  каби  маълумот тақдим  этиш  воситаларининг  компьютер  тизимидаги  бирлашиши тушунилади. Бундай  воситаларнинг бирлашиши маълумот қабул қилишнинг янги  сифатли  даражасини  таъминлайди:  инсон  пассив  равишда  маҳлиё бўлибгина  ўтирмасдан,  балки  фаол  иштирок  этади  ҳам.  Мультимедиа воситалари  билан  ишловчи  дастурлар  кўпмодаллидир,  яъни  улар  бир  неча сезги органларига бир вақтда таъсир қилгани учун аудиториянинг қизиқиши ва эътиборини тортади. 

Мультимедиа илова мазмуни муаллиф томонидан сценарий тайёрлаш пайтида атрофлича ўйланади  ва  технологик  сценарийни ишлаб чиқишда  аниқлаштирилади.

Таълимий маълумот  тақдим  этишнинг  анъанавий шакли – матн  ва  статик  графика кўп  асрлик  тарихга  эга  бўлса,  мультимедиадан  фойдаланиш  тажрибаси  йиллар билан ўлчанади.

Иллюстрация, жадвал  ва  чизмалар мавжуд  бўлган  анимация  элементлари  ва овоз  жўрлигида  тақдим  этилаётган  чиройли  безалган  мультимедиали  илова ўрганилаётган  материални  қабул  қилишни  осонлаштиради,  тушуниш  ва  эслаб қолишга  ёрдам  беради,  таълим  олувчининг  билим  олишга  бўлган  фаоллигини ошириб,  предметлар  ҳақида  аниқроқ  ва  тўлароқ  тушунчага  эга  бўлишини таъминлайди. 

Сифатли  мультимедиа  иловалари  ишлаб  чиқишга  йўналтирилган  турли-туман, бир-биридан фарқли технологик усуллар мавжуд. Ушбу иловаларни яратиш ва  улардан  фойдаланишда  бир  қатор  асосий  технологик  тавсияларга  амал  қилиш керак.

Мультимедиа  иловаларини  яратиш  учун  асос  сифатида  материални элементларга  бўлиш  ва  иерархия  тарзида  кўргазмали  равишда  тақдим  этишга асосланган  ҳолда  тизимлаштириш  усулини  ўзида  мужассам  этган  материални қамраб олиш моделини олиш мумкин.  

  Мультимедиа  иловасини  лойиҳалашнинг  бошланғич  босқичида  материални қамраб олиш модели қуйидагиларга имкон беради:

  материал мазмунини аниқ белгилаш;

  мазмунни кўргазмали, аниқ ва очиқ тарзда тақдим этиш;

  мультимедиа илова компонентлари таркибини аниқлаш.

 

Компьютер  экранидаги  маълумотни  визуаллаштириш  усулларини  ишлаб

чиқишда  психология  ютуқларини  ҳисобга  олиш  кераклиги  бир  қатор  умумий тавсияларни шакллантиришга ёрдам беради:

 

  экрандаги маълумот тизимга келтирилган бўлиши керак;

  визуал  маълумот  даврий  равишда  товушли  маълумотга  алмашиб  туриши керак;

  ранг  ёрқинлиги  ва/ёки  товуш  баландлиги  даврий  равишда  ўзгариб  туриши керак;

  визуаллаштирилаётган  материал  мазмуни  жуда  ҳам  содда  ёки  жуда  ҳам мураккаб бўлмаслиги керак.

Экрандаги  кадр  форматини  ишлаб  чиқишда  ва  яратишда  кўриш  майдонини ташкил  этишни  белгиловчи  объектлар  орасида  мақсад  ва  муносабат  борлигини ҳисобга  олиш  тавсия  этилади.  Объектларни  қуйидагича  жойлаштириш  тавсия қилинади:

• бир-бирига  яқин,  яъни  кўриш  майдонида  объектлар  бир-бирига  қанчалик яқин  бўлса,  улар  шунчалик  катта  эҳтимол  билан  ягона,  яхлит  образни  ташкил қилади;

• жараёнлар ўхшашлиги, яъни образларнинг ўхшашлиги ва яхлитлиги қанчалик кўп бўлса, улар шунчалик катта эҳтимол билан уйғунлашади;

• давом  этиш  хусусиятларини  ҳисобга  олган  холда,  яъни  кўриш  майдонида тартибли кетма-кетликнинг давом этишига мос келадиган жойларда жойлашган элементлар қанчалик кўп бўлса,  улар шунчалик катта  эҳтимол билан яхлит ягона образга бирлашади;

• объектлар шакли, ҳарф ва рақамлар ўлчами, рангларнинг тўқлиги, матннинг

жойлашиши  ва  бошқаларни  танлашда  предмет  ва  фонни  белгилашнинг  ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда;   

 • визуал ахборотларни ортиқча деталлар,  ёрқин  ва контраст ранглар билан

безамаган ҳолда; 

• хотирада  сақлаш  учун  мўлжалланган  материалнинг  рангини  ўзгартириш, тагига чизиш, шрифт ўлчамини ва стилини ўзгартириш орқали ажратиш.

Мультимедиа иловаларини ишлаб чиқишда турли ранг ва фонда тасвирланган объектлар инсонлар томонидан турлича идрок қилинишини ҳисобга олиш керак.

Визуал  ахборотларни  ташкил  этишда  предметларнинг  фонга  нисбатан

контрасти муҳим роль ўйнайди. Контрастнинг икки тури мавжуд: тўғри ва тескари.

Тўғри контрастда предметлар ва унинг тасвирлари фонга нисбатан тўқроқ, тескари контрастда  эса  очроқ  бўлади. Мультимедиа  иловаларида  одатда  ҳар  икки  туридан фойдаланилади, турли кадрларда алоҳида ва битта кадр доирасида биргаликда. Кўп ҳолларда тескари контраст устунлик қилади.   

Мультимедиа  иловаларининг  тўғри  контрастда  ишлаши  афзалроқ ҳисобланади.  Бу  ҳолда  ёрқинликнинг  кўпайиши  кўринишнинг  яхшиланишига, тескари ҳолатда эса ёмонлашишига олиб келади, лекин тескари контрастда намойиш этиладиган  ҳарф  ва  белгилар,  кичик  ўлчамда  бўлганда  ҳам  тўғри  контрастга нисбатан  аниқроқ  ва  тезроқ  ўқилади.  Тасвир  қисмларининг  нисбий  ўлчамлари қанчалик катта ва унинг ёрқинлиги юқори бўлса, контраст шунчалик кичик бўлиши керак. Кўриш майдонида ёруғликнинг бир меъёрда тақсимланиши орқали экрандаги ахборотларни эркин қабул қилишга эришилади.  

Компьютер  экранидан  ахборотларни  ўрганишни  оптималлаштириш  учун

мультимедиа  иловаларини  ишлаб  чиқарувчиларга  мантиқий  урғулардан

фойдаланиш  тавсия  этилади.  Таълим  олувчининг  диққатини  маълум  бир  объектга жалб  қилишга  йўналтирилган  усуллар  мантиқий  урғулар  дейилади.  Мантиқий урғуларнинг  руҳий  таъсири  таълим  олувчи  томонидан  бош  объектни  топишга сарфланадиган  вақтнинг  камайиши  ва  диққатни  шу  объектга  жалб  қилиш  билан боғлиқ.    

Мантиқий  урғуларни  яратиш  учун  аксарият  ҳолларда  қуйидаги  усуллар  тез-тез ишлатилади: асосий объектни янада ёрқинроқ ранг билан тасвирлаш, ўлчамини, ёрқинлигини, жойлашувини ўзгартириш ёки шуъла таратувчи ранг билан ажратиш.

Мантиқий  урғуни  сон  жиҳатидан  унинг  интенсивлиги  билан  баҳолаш  мумкин.

Интенсивлик  объект  ранги  ва  ёрқинлигининг  фонга  нисбатан  мутаносиблигига, объектнинг  нисбий  ўлчамлари  тасвир  фонидаги  предметлар  ўлчамига  нисбатан ўзгаришига  боғлиқ.  Янада  ёрқинроқ  ёки  контрастлироқ  ранглар  билан  белгилаш яхшироқ  ҳисобланади,  ўлчамини  ёки  ёрқинлигини  ўзгартириш,  шуъла  таратувчи ранг билан ажратиш унчалик яхши чиқмайди.

 

МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

 

Мультимедиа иловалари қуйидагиларга бўлинади:

  презентациялар;

  анимацион роликлар;

  ўйинлар;

  видеоиловалар;

  мультимедиали галереялар;

  аудиоиловалар;

  web учун иловалар.

1-жадвалда  мультимедиа  иловалари  ҳақида  асосий  тушунчалар  ва  уларнинг кўринишлари тўғрисида маълумот берилган.

1-жадвал. Мультимедиа иловалари асосий тушунчалари Мультимедиа иловалари шакллари Тушунча  Тақдимот/презентациялар

 

Тақдимот (инг. presentation) –  аудиовизуал воситалардан  фойдаланиб  кўргазмали  шаклда маълумот  тақдим  этиш  шакли.  Тақдимот  ягона манбага  умумлашган  компьютер  анимацияси, графика,  видео,  мусиқа  ва  овозни  ўзида  мужассам этади.  Одатда  тақдимот  маълумотни  қулай  қабул

қилиш  учун  сюжет,  сценарий  ва  структурага  эга бўлади. 

Анимацион роликлар Анимация –  мультимедиали  технология;  тасвирнинг

ҳаракатланаётганлигини  ифодалаш  учун тасвирларнинг  кетма-кет  намойиши.  Тасвир ҳаракатини  тасвирлаш  эффекти  секундига 16  та кадрдан  ортиқ  видеокадрлар-  нинг  алмашинишида ҳосил бўлади. 

Ўйинлар

 

Ўйин  дам  олиш,  кўнгил  очиш  эҳтиёжларини қондириш,  организмдаги  зўриқишни  йўқотиш  ҳамда маълум  малака  ва  кўникмаларни  ривожлантиришга йўналтирилган мультимедиа иловаларидандир.

Видеоиловалар   Видеоиловалар –  ҳаракатланувчи  тасвирлар  ишлаб чиқиш  технологияси  ва  намойиши.  Видео тасвирларни  ўқиш  қурилмалари –  видеофильмларни бошқарувчи дастурлар.

Мультимедиа-галереялар  Галереялар –  овоз  жўрлигидаги  ҳаракатланувчи

суратлар тўплами.

Аудиоиловалар   Овозли  файлларни  ўқувчи  қурилмалар –  рақамли товушлар  билан  ишловчи  дастурлар. Рақамли  товуш –  бу  электрик  сигнал  амплитудасининг  дискрет сонлар билан ифодаланиши.

web учун иловалар

 

web  учун  иловалар –  бу  алоҳида  веб-саҳифалар, унинг  таркибий  қисмлари (меню,  навигация  в.б.), маълумот  узатиш  учун  иловалар,  кўп  каналли иловалар, чатлар ва бошқалар.

  Мультимедиа иловалари яратиш технологиясини ўрганишда уларнинг қандай яратилишини ифодаловчи сценарий ишлаб чиқилади. Бундан келиб чиқиб, ҳар бир мультимедиа иловаси турли таркибий қисмлар (турли мавзулар)дан ташкил топади, деган  мантиқий  хулосага  келишимиз  мумкин. Мультимедиа  иловалари  таркибини қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин: яратилаётган мультимедиа иловаси учун мавзу танлаш,  иш  майдонини  белгилаш (масштаб  ва  фон),  кадрлар,  қатламлардан фойдаланиш, турли шакллар символларини яратиш, дастурлаш тилида ўзгарувчилар киритиш  ва  скриптлар  ёзиш,  товушли  файллар  билан  ишлаш,  матн  қўшиш, эффектлар яратиш, расмлардан фойдаланиш ва импорт қилиш, кутубхонадаги тайёр компонентлардан  фойдаланиш,  навигацияни  яратиш,  матн  разметкаси  тиллари  ва скриптлаш тилларидан фойдаланиш.

Ўз  навбатида  мультимедиа  иловаларини  қуйидаги  турости  турларга  бўлиш мумкин.  Мультимедиа  иловаларининг  турости  турлари  тўғрисидаги  асосий тушунчалар 2-жадвалда келтирилган.

2-жадвал.  Мультимедиа  иловалар  турости  турларининг  асосий тушунчалари

Тақдимот:

  Чизиқли  тақдимот – мураккаб  графика,  видеоқўйилма,  овоз жўрлигидаги

ва навигация тизимига эга бўлмаган динамик ролик. 

  Интерфаол  тақдимот –  иерархик  тамойиллар  бўйича  тузилмага келтирилган ва махсус фойдаланувчи интерфейси орқали бошқариладиган мультимедиали компонентлар тўплами.

Анимация:

  Кадрлар  анимацияси –  тасвирлар  ҳаракати  таассуротини  берадиган

суратларнинг кадрлар бўйича алмашиши. 

  Дастурий  анимация –  дастурланган  амаллар  кетма-кетлиги  ёрдамида тасвирлар  алмашадиган  анимация (яъни  алгоритм  ва  ўзгарувчилар ёрдамида). Асосий объектларни чизиш қўлда амалга оширилади ёки бирор бир коллекция ёхуд галереядан импорт қилиб олинади, шундан кейингина унда қайсидир дастурлаш тили имкониятлари ишга солинади.

Ўйинлар:

  Кўнгил очувчи ўйинлар – фойдаланувчига бўш вақтини ўтказишга имкон

берадиган дастурлар. 

  Ўргатувчи ўйинлар – тақдим этилган енгил ўйин шаклида фойдаланувчига

у  ёки  бу  соҳа  бўйича  ўз  малака  ва  кўникмаларини  оширишга  ёрдам берадиган дастурлар.  

Видео ўқиш қурилмалари:

  Фильм  кадрлари  ҳаракатини  шакллантириш –  ҳаракат  таассуротини уйғотувчи  расмлар,  кадрлар  кетма-кетлигини,  тасвирларни  тайёрлаш  ва жойлаштириш. 

  Видеотасвирлар  оқимини  ўқиш  қурилмаси –  видеооқим  форматлари avi,

mpeg  в.б.ни  ўз  ичига  олган  ўқиш  қўрилмасини  шакллантириш,  шундан кейингина  ушбу  оқимни  бошқариш  имконияти  туғилади (масалан, видеофайлни  ишга  тушириш,  пауза,  видео  бошига  тез  ўтиш  каби   буйруқларни ишлатиш).

Мультимедиа-галереялар:

  Тасвирларнинг  кадрларда  алмашиши –  тасвирларнинг  белгиланган  вақт оралиғида алмашиш тартиби. 

  Панорама –  катта  очиқ майдонни  эркин  томоша  қилишга  имкон  берувчи кенг ва катта пландаги манзара. 

  Интерфаол  галерея –  фойдаланувчига  бошқариш  имконини  берадиган галерея (тасвирлар бўйича ҳаракат).

Товуш ўқиш қурилмалари:

  Битта  овозли  файл  ўқиш  қурилмаси – wav, mp3  ва  бошқа  форматдаги овозли файлни мультимедиа иловага қўшиш ва уни қайтадан эшитиш. 

  Турли  овозли  файлларни  ўқиш  қурилмаси –  битта  овозли  файл  ўқиш қурилмасига  ўхшаш,  лекин  бажариш  кетма  кетлигини  ўзгартириш

имконияти қўшилган ҳолда. 

  Виртуал  мусиқа  инструментлари –  ҳақиқий  мусиқа  инструментлари имитацияси.

web учун иловалар:

  Баннерлар – интернетдаги реклама характеридаги  тасвир ёки матн блоки. У  реклама  берувчининг  Веб-сайтига  ёки  маҳсулот  ёхуд  хизмат  тури атрофлича  баён  қилинган  саҳифаларга  гипер  мурожаатдан  иборат. Баннерлар  ташрифчиларни жалб  этиш учун, имиджни шакллантириш ёки шу  ресурсни  силжитиш  учун  турли  Интернет  ресурсларда жойлаштирилади.

  Маълумот узатиш иловалари (масалан, меҳмонлар китоби).

Мультимедиали  маҳсулот  яратиш  учун  кўплаб техник  инструментлар мавжуд. 

Яратувчи гиперматн саҳифаларини яратишда ишлатиладиган дастурни анлаб

олиши  керак.  Тўлиқ  функционал  мультимедиа  дастурларини  яратишга  имкон

берувчи  бир  қатор  кучли  мультимедиа  яратиш  воситалари  мавжуд. Macromedia Director, Macromedia Flash  ёки Authoware Professional  каби  пакетлар  юқори даражадаги  профессонал  ва  қиммат  воситалар  ҳисобланади,  шу  билан  бирга FrontPage, mPower 4.0, HyperStudio 4.0 ва Web Workshop Pro уларнинг оддийроқ ва арзонроқ  аналоглари  ҳисобланади. PowerPoint  ва  матн  муҳаррирлари (масалан, Word)  кабилардан  ҳам  чизиқли  ва  чизиқсиз  мультимедиали  ресурслар  яратишда фойдаланиш  мумкин. Borland Delphi  ҳам  мультимедиали  иловалар  ишлаб  чиқиш воситаси ҳисобланади.

Санаб  ўтилган  воситалар  осон  ўқиш  ва  тушуниш  мумкин  бўлган  тўлиқ ҳужжатлар  билан  таъминланган.  Албатта,  яна  кўплаб  бошқа  ишлаб  чиқиш воситалари  борки,  саналганлар  ўрнига  улардан фойдаланиб  ҳам  бир  хил  натижага

эришиш мумкин.

Ҳозирги  кунда мультимедиа иловалари  яратиш  технологияларини ўргатувчи автоматлаштирилган тизимлар жуда кам, уларни топишнинг иложи ҳам йўқ. Ушбу мавзуда  дарслар,  китоблар  ва  мақолалар  тўпламига  эга  бўлган  Интернет  тармоғи   саҳифалари  ҳам  шундай  тизимларга  ўхшайди.  Бундай  сайтларнинг  асосий  қисми “Мультимедиа элементлари яратиш учун flash дарслари” ёки Macromedia Directorда мультимедиа яратиш” мавзуларига йўналтирилган.

Мультимедиа тақдимоти турлари

Интерфаол  мультимедиа  тақдимоти    иерархик  тамойил  асосида тизимланган  ва  махсус  фойдаланувчи  интерфейси  орқали  бошқариладиган мультимедиа компонентлари мажмуи.

Фойдаланиш  мақсадидан  келиб  чиқиб,  интерфаол  тақдимотлар  шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади:

корпоратив мультимедиали тақдимот; 

мультимедиали каталог; 

маҳсулот тақдимоти; 

ўргатувчи ёки тест дастури; 

эркин  фойдаланишга  рухсат  берилган  компьютерлар  учун  мультимедиа

қобиғи; 

электрон нашр ёки мультимедали китоб.

 

Чизиқли мультимедиа тақдимоти – мураккаб графика, видеоқўйилма, овоз жўрлиги  таъминланган  ва  навигация  тизимига  эга  бўлмаган  ҳаракатли  ролик.

Чизиқли  тақдимотлар мўлжалланишига  кўра шартли  равишда  қуйидаги шаклларга бўлинади: 

  стенд шаклидаги мультимедиа тақдимоти;

  электрон доклад ёки жўрликдаги тақдимот; 

  sales-тақдимот; 

  промо-ролик; 

  интро-ролик; 

  экран ҳимоя лавҳалари (ScreenSavers).

 

Махсус мультимедиа ечим. Шакллантирилган сценарийлар билан мультимедиа тақдимоти 

 

Шакллантириладиган  сценарийлар  билан  мультимедиа  тақдимотларида уларни  бошқариш  бўйича  фойдаланувчи  имкониятлари  сезиларли  даражада кенгаймоқда. “ScenePro 2”  тизими  ёрдамида  тақдимотга  қуйидаги  функционал имкониятлар жорий этилмоқда:

  мультимедиа  тақдимотининг  дарахт  шаклидаги  тузилмасини шакллантириш; 

  сценарийларни  шакллантириш –  дарахтнинг  ҳар  бир  босқичи  учун тақдимотнинг мазмуний қисм(модул)ларини кўрсатиш кетма-кетлигини танлаш; 

  намойиш этиш учун тайёр сценарийлардан фойдаланиш; 

  овоз жўрликларини алоҳида бошқариш.

Шакллантириладиган сценарийлар билан мультимедиа тақдимотлари ўз ичига интерфаол  ва  чизиқли  мультимедиа  иловалари  имкониятларини  бирлаштириши мумкин.

 

 

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR