“Китобхон оила” Республика кўрик-танлов НИЗОМИ

 


Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Китобхон оила” Республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
  1. Кўрик-танловнинг мақсади
  2. Оилаларда китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий тахдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш.
  3. Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётларини тизимли тарғиб қилиш орқали уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш.
  4. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги китобсевар ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш ҳамда уларнинг ота-оналарини ижодий фаоллигини ошириш

III. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби

  1. Кўрик-танлов умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида уч босқичда ўтказилади.

1-босқич: туман (шаҳар) миқёсида (туман (шаҳар) ахборот-ресурс марказларида) барча мактаб номзодлари иштирокида 2014 йил 1 апрелга қадар ўтказилади.

Мактаб раҳбариятининг тавсияси асосида мактаб кутубхонасига аъзо бўлган 1 нафар ўқувчи ва унинг ота-оналаридан бири (оила) кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этади.

2-босқич: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар миқёсида (ҳудудий ахборот-ресурс марказларида) 2014 йил
20 апрель кунига қадар ўтказилади.

3-босқич: Республика босқичи 2014 йил 2 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

  1. Танловнинг 1-босқичида 1-ўринни эгаллаган оила (1 нафар ўқувчи ва унинг ота-оналаридан бири) 2-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини,
    2-босқичда 1-ўринни эгаллаган оила эса 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
  2. Танловнинг 1-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти, жойи, ташкилий қўмита, ҳакамлар ҳайъати таркиби) туман (шаҳар) халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг, 2-босқич ташкилий ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
  3. Кўрик-танловнинг 1-босқичи якуний натижалари ва 2-босқичда иштирок этиш учун юбориладиган (туман (шаҳар)да 1-ўринни эгаллаган) оиланинг ҳужжатлари (ўқувчининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ота-онасининг паспорти нусхаси, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг йўлланмаси ҳамда ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори) 10 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошида тузилган Ташкилий қўмиталарга тақдим этилади.
  4. Кўрик-танловнинг 2-босқичи ғолибларининг ҳужжатлари (туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, ота-онасининг паспорти нусхаси, ҳудудий халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси ҳамда ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори) тўғрисидаги маълумотлар Республика ишчи гуруҳига
    2014 йил 25 апрелга қадар тақдим этилиши лозим.

III. Кўрик-танловни баҳолаш мезони ва шартлари

  1. Кўрик-танлов иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
  2. Кўрик-танловнинг шартлари ва баҳолаш мезонлари қуйидагича:

1-шарт. Таништириш.

Бу шартда ўқувчи ўз оиласи ҳақида маълумот беради. Таништирув миллий урф-одатларимиз, ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига мос равишда бўлиши лозим. Мазкур шарт шеърий ҳамда саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этилиши ҳам мумкин. Шунингдек, ушбу шартни бажаришда ўқувчининг ота-онасидан бири иштирок этиши мумкин.

Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт берилади ва 5 баллгача баҳо қўйилади.

 2-шарт. Оилавий компьютер саводхонлиги.

Ушбу шартда танлов иштирокчилари компьютерни ишга тушириш, “Microsoft Word”, “Excel”, “Power Point” каби дастурларда фойдалана олишини 10 та тест саволлари (ҳар бир тўғри жавобга 1 балл берилади) орқали намойиш қилишлари лозим. Мазкур  шартни бажаришда ўқувчи ва унинг ота-оналаридан бири иштирок этади ва шартни бажаришга
10 дақиқагача вақт ажратилади.

Ушбу шартни шароитдан келиб чиқиб, назарий ёки амалий шаклда ташкил қилиш мумкин.

3-шарт. Бахру-байт мусобақаси.

Ушбу шартда ўқувчилар бир-бири билан ўзбек шеъриятидан фойдаланган ҳолда баҳру-байт айтишади. Энг кўп шеър ёдлаган ўқувчи ғолиб деб топилади. Мазкур шарт 10 баллгача баҳоланади.

4-шарт.Эркин мавзу.

Ушбу шартда иштирокчилар ўзи ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш (қўшиқ, рақс, мусиқа, куй, монолог ижро этиш, саҳна кўриниши намойиши) этиши мумкин. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 10 баллгача баҳоланади.

  1. Ғолибларни тақдирлаш
  2. Танлов шартлари бўйича юқори балл тўплаган 3 нафар оила (балларига мос равишда 1-2-3-ўрин) ғолиб деб эълон қилинади. Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ташкилотчиларнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR