Интерфаол хизматлар

 











Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради.
Леонардо Да Винчи

Мамлакатимизда шахснинг интелектуал эҳтиёжларини кондиришга, маданий-маърифий кадриятларни саклашга каратилган мутлако янги, замонавий кўринишдаги ахборот-кутубхона тизимини яратиш борасида мунтазам иш олиб борилмокда. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида замонавий ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, хамда улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, фойдаланувчиларга масофадан туриб ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш, ах- борот-кутубхона ресурсларини ракамлаштириш, сохада кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишга каратилган чора-тадбирлар шулар жумласидандир.

Сохада амалга оширилаётган тизимли ишлардан яна бири, бу Республикадаги йирик ахборот-кутубхона муассасалари учун веб-сайтлар яратиш ва фойдаланувчиларга масофадан туриб сифатли хизматни амалга ошириш бўлдц. Республикада­ги йирик ахборот-кутубхона муассасаларининг веб-сайтлари фойдаланувчиларга доимий равишда интерактив хизматларни ва инновацион лойихаларни такдим этиб келмокда.

Ахолини сифатли ахборот ресурслари билан таъминлашни ташкил этиш максадида ахбо­рот-кутубхона муассасалари расмий сайтларида янги, инновацион лойихаларни кўллаш факат веб-сайтлардан фойдаланувчилар сонини оширибгина колмасдан, балки ахборот-кутубхона муассасаларидаги катнов ва китоб берилишини сезиларли даражада купайишига сабаб булди. Бунда ахборот-кутубхона муассасаларининг сайтлари сахифаларида жойлашган электрон каталог, библиографик нашрлар, интерактив хизматлар ва янгидан-янги ишлаб чикилган иновацион лойиҳалар реклама вазифасини бажармокда.

Замонавий талабларни хисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларининг корпоратив тармоғини ташкил этишни хамда, Интернет оркали интерфаол хизматларни такомиллаштириш бугунги ёш авлоднинг интеллектуал эхтиёжларини кондиришга, маданий, маънавий-ахлокий кадриятларни саклаб колишга йуналтирилган тубдан янги ахборот марказини барпо этиш, шунингдек ахолининг турли катламларини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш максадида мамлакатимиз мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хозирги вактда интерфаол хизматларни шакллантириш, ташкил этиш ва уларни бощқаришга катта эътибор берилмокда. Интерфаол хизмат­ларни ташкил этишнинг энг тез ва кулай йули, бу уларни Интернет тармоклари оркали амалга ошириш ҳисобланади.

Интерфаол хизмат бу - техник воситалар, компьютер, махсус компьютер дастурлари хамда фойдаланувчилар орасидаги мулокотни ташкил этиш. Интерфаоллик бу мулокот тизимини таш­кил этиш билан боглик. Яъни, максадга кўра тизим элементлари орасидаги ахборот маълумотлар алмашуви хисобланади. Ушбу тушунча ахборот назарияси, информатика ва дастурлаш, телекоммуникация тизимлари, социология, ахборот-кутубхона фаолияти ва бопща сохаларда кулланилади.

Ахборот-кутубхона муассасаларидаги ин­терфаол хизматлар деганда фойдаланувчининг турли хил ахборотга булган кизикишларини, манфаатларини интерфаоллик оркали кондириш тушунилади. Бунда компьютер дастурлари орка­ли фойдаланувчига интерфаол хизмат ташкил этилади.

Ахборот-кутубхона муассасаларида Интер­нет тармоги оркали курсатиладиган интерфаол хизмат турларига куйидагилар киради:

>       масофадан хизмат курсатиш: «китобхон- каталог-маълумотлар базаси»;

>      корпоратив каталоглаштириш;

>       электрон почта буйича суровларни бажариш;

>       электрон кутубхоналарнинг маълумотлар банклари ва базаларига киришни ташкил этиш, онлайн фойдаланиш;

>       веб-саҳифа орқали онлайн  маслаҳатлар бериш;

>       “кутубхоначидан сўранг” виртуал хизмати;

>       Интернет форумлар, видеоанжуманлар ташкил этиш ва ҳ.к

 

          Қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикасининг йирик ахборот кутубхона муассасалари веб-сайтлари рўйхати келтирилган.  Улар ёрдамида ахборот кутубхона муассасалари билан яқиндан танишишингиз, интерактив хизматлардан фойдаланишингиз,  Маълумотлар банки ва базасидан турли ахборотларни излаш,  соҳа мутахассислари фаолиятини шакллантириш ва енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган услубий ва библиографик қўлланмалардан фойдаланишингиз мумкин.

 

Т/р

Ахборот кутубхона муассаса номи

АК муассаса веб-сайти манзили

1

Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси

www.natlib.uz

2

Республика ахборот кутубхона маркази

www.infolib.uz, www.dilib.uz

3

Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона маркази

www.nukusibc.uz

4

Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.libbobur.uz

5

Бухоро вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.buxorolib.uz

6

Жиззах вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.jizzaxakm.uz

7

Навоий вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.navoiyakm.uz

8

Наманган вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.libnamangan.uz

9

Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.libsamarqand.uz

10

Сурхандарё вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.termiziy.uz

11

Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.libgulistan.uz

12

Тошкент вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.turonlib.uz

 

Тошкент шаҳар Ахборот-кутубхона маркази

www.b.ilim.uz

13

Фарғона вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.ferlibrary.uz

14

Хоразм вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.xorazmakm.uz

15

Қашқадарё вилояти Ахборот-кутубхона маркази

www.nasafiy.uz

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR