Китоб ўқишнинг фойдали томонлари




Биргаликда китоб ўқиш ота-оналар ва болаларнинг ўзаро муносабатларини яхшилайди.

Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараёнида ота-оналар ва болалар ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо бўлмайди.

Мутолаа молиявий қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беради.

Статистика маълумотларига кўра, умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшайди. Саводли инсонлар орасида эса қашшоқликда яшайдиганлар 4 фоизни ташкил этади.

Кўп китоб ўқийдиган болалар дарсларни яхши ўзлаштиришади.

Тадқиқотларда аниқланишича, китоб ўқишни хуш кўрадиган болалар мактабда ҳам яхши ўқишади. Улар грамматикани ҳам, математикани ҳам яхши ўзлаштиришади.

Мутолаа жиноятчиликнинг олдини олади.

Ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлишича, панжара ортида саводхонлигини оширган жиноятчилар озодликка чиққанларидан сўнг бошқа жиноятчиларга нисбатан жиноятга 30 фоиз камроқ қўл урадилар.

Мутолаа яхши ҳикоягўйга айлантиради.

Инсон китобни қанча кўп ўқиса, ҳикоя қилиш қобилияти шунчалик ошади. Кераксиз гапларни камроқ гапириб, кераклиларини яхшироқ етказадиган бўлади.

Мутолаа яхшилик қилишга ундайди

Фаол китобхонлар хайрия ишлари билан бошқаларга нисбатан уч марта кўпроқ шуғулланишади. Мутолаа муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди.

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR