ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД



Биз ўзимизнининг тарихимизни ва жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк аждодларимз - Шарқнинг мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд,ал-Хоразмий,Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва бошқаларни  эъзозлаймиз ва улар билан фахрланамиз


Хожа Баҳоуддин Нақшбанд! Бу мўътабар ном асрлар оша мусулмон ол- амида инсонларга ”Шайх Баҳоуддн”, "Хожаи Бузург", "Шоҳ Нақшбанд” номлари билан машҳур ва маълум бўлиб, у зот асос солган суфийликнинг Нақшбандня тариқати ҳануз кўплаб мухлисларига, чирок, ёқувчиларига эгадир.
Ўрта асрлардаги ’’Улуғ бухорийлар” орасида Баҳоуддин Муҳаммад ибн Бурҳониддин Муҳаммад ал- Бухорнй (1318-1389 йй..) алоҳида ўрин тутади. У Бухоро шаҳри яқинидаги Қасри Ҳидувон қишлоқғида тикувчи ҳунарманд оиласида дуёга келади. Онасининг исми Орифа бўлган. Баҳоуддин  туғилганидан сўнг қишлоқ номи то ҳозиргача Қасри Орифон номи билан машҳур бўлиб келади.
Хожа Баҳоуддин ёшлигида ўша  даврнинг билимдон одамлари орасида улғайди, Бухорода ўқиди, шариат ва тариқат илмининг энг мартабалик билимдонлари унга таълим бердилар.
Баҳоуддин устозлари тарбияси билан Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний асос солган Хожагон тариқатида ориф даражасига эришади, Хожа Юсуф Хамадонийнинг Туронзаминда тариқатини давом эттирган Аҳмад Яссавий ҳамда Абдулҳолиқ Ғиждувонийларнннг тасаввуф меросини чуқур ўрганиб, улар таълимотини ривожлантиради, хусусан Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг кашф этган калимоти қудсияга яна учта манзилни қўшиб- ўнбир калимот қилиб, умуман сўфийлик таълимотида Нақшбандия деб аталмиш инсонларнинг биродарлигига хизмат қилишга қаратилган янги саҳифа очади.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва у зот кашф этган тариқат илми ҳақида кўп китоблар ёзилгаи бўлиб, улар орасида Алоуддин Аттор ва Хожа Муҳаммад Порсо Бухорийларининг ўз устозлари ҳақида ёзишгап ’’Рисолаи Қдсия”, ”Мақомоти Хожа Нақшбанд” китоблари айниқса диққатга сазовордир. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қаламига мансуб "Ҳаётнома” манзумаси ва "Далил ал-ошиқин” тасаввуфга доир асосий китоблардир. Бу мўътабар китоблар топилиб қолар деган умид ҳануз бизни тарк этмайди..
Нақшбанднй тариқатининг асосий талаби ва ақидаси "Дил ба ёру, даст ба кор” ҳикматида ифодалaнган. Бунинг маъноси - ҳар бир инсон доимо дилида худони сақласину, унинг қўли ризқу рўз яъни емоқ-ичмоқ, кийим-кечак бунёд қилишдек кундалик тириклик меҳнати билан банд бўлсин, демоқчи, Навоий фалсафаси: ҳар бир инсон ўз ҳалол, бунёдкорлик меҳнати билан яшамоғи зарур, олимдур, шайхул исломдур - фақат ўз меҳнати, хунари ҳисобига яшамоғи керак! 
Бухоро шаҳри ва атрофида жойлашган муқаддас зиёратгоҳларни кўрсатиб берган "Китоби Муллазода” XY аср зиёратгоҳлари қаторида Баҳоуддин даҳмасини тилга олмаган. XYT асрнинг иккинчи ярмида тузилган Ҳасан Нисорийнинг баёнида эса Убайдуллахон (1533-1539 йй.) ва унинг ўғли Абдулазизхон даврида Бухорода йирик бинолар қурилгани ва хусусан Баҳоуддин мащҳади билан боғлиқ, хонақоҳ ва даҳма ҳақида маълумотлар бор.
Марказий Осиё ва кичик Осиёда, араб дунёси ва Эронзаминда машҳур ва маълум бўлган Хожа Баҳоуддин Нақшибанд табаррук номи билан боғлиқ бўлган зиёратгоҳга Нақшбандия тариқатининг тарафдорлари ва мухлисларининг оқими мана қарийб етти асрдан бери тингани йўқ.




НАҚШБАНДИЯ ОЛТИН СИЛСИЛАСИ
Нақшбандия манбаларда “силсилат аз-заҳаб”, яъни “олтин силсила”  тарзида тилга олинади.

Бу қуйидаги тарзда шаклланган:

  • Сарвари олам Муҳаммад (соллаллоҳу алйҳи васаллам) (570–632).
  • Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) (573–634).
  • Ҳазрат Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу) (578–657).
  • Ҳазрат Қосим ибн Муҳаммад (раҳматуллоҳи алайҳ) (ваф. 605 й.).
  • Ҳазрат Имом Жаъфари Содиқ (раҳматуллоҳи алайҳ) (702–765).
  • Султон ал-орифин Боязид Бистомий (қуддиса сирруҳу) (ваф. 875 й.).
  • Шайх Абул Ҳасан Харақоний (қуддиса сирруҳу) (963–1033).
  • Шайх Абу Али Формадий (қуддиса сирруҳу) (962–1055).
  • Ҳазрат Хожа Юсуф Ҳамадоний (қуддиса сирруҳу) (1049–1141).
  • Ҳазрат Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний – Хожаи жаҳон (1103–1179).
  • Ҳазрат Хожа Ориф Ревгарий – Моҳитобон (қуддиса сирруҳу) (ваф. 1317 й.).
  • Ҳазрат Хожа Маҳмуд Анжирфағнавий (қуддиса сирруҳу) (ваф. 1317 й.).
  • Ҳазрат Хожа Али Рометаний (қуддиса сирруҳу) (ваф. 1326 й.).
  • Ҳазрат Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (қуддиса сирруҳу) (ваф. 1354 й.).
  • Ҳазрат Хожа Саййид Амир Кулол (қуддиса сирруҳу) (ваф. 1370 й.).
  • Ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий (қуддиса сирруҳу) (1318–1389
Юсуф Ҳамадоний тайин этган шиорлар:

  • Ҳуш дар дам.
  • Назар бар қадам.
  • Сафар дар ватан.
  • Хилват дар анжуман.
Абдулхолиқ Ғиждувоний тайин этган шиорлар:

  • Ёткард.
  • Бозгашт.
  • Нигоҳдошт.
  • Ёддошт.
Баҳоуддин Нақшбанд тайин этган шиорлар:

  • Вуқуфи замоний.
  • Вуқуфи ададий.
  • Вуқуфи қалбий.
ЗИЁРАТ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
Қабр зиёратига борган одам аввало ниятини тўғрилаши ҳамда бу амали билан Аллоҳнинг розилигини кўзлаши лозим. Зеро, ҳар бир амал ниятга боғлиқдир.
Қабристонга имкон қадар таҳоратли ҳолда сукунат билан кирган афзал.
Қабр аҳлига сиғиниш, улардан эҳтиёжларини сўраш жоиз бўлмай, бу ширк амал ҳисобланади. Аксинча, бунинг ўрнига уларнинг ҳаққига дуо қилиш лозим..
Қабр аҳлига назр қилиш, жонлиқ сўйиш, шам ёқиш, латта боғлаш каби ишлар оғир гуноҳ бўлиб, кишининг имонига путур етказади.
Қабристонга киришда қуйидаги дуони ўқиш ва ундаги маъноларни тўла ҳис этиш афзал: “Ассалому алайкум, мўмин мусулмонлар диёри аҳли! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз. Сизлар бизниннг ўтмишдошимизсиз, биз эса сизларнинг ўринбосарингизмиз. Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўраймиз”.
Зиёратчи ўзи зиёрт қилмоқчи бўлган қабрга оёқ тарафидан келиб, қабрнинг ўнг тарафига туради ва унга юзланиб, қиблага орқа қилган ҳолда қабр эгасига салом беради.
Зиёратчи қабр аҳли ҳаққига Қуръон тиловат қилади.
Қабр олдида Қуръон ўқиганда тиловатни овоз чиқариб ўқиган афзал, чунки қабр аҳли ундан баҳра олади.
Қабр устидаги кўкариб турган ўсимлик, дов дарахт ва майсаларга тегилмайди, чунки уларнинг тасбеҳидан маййитга манфаат бор. Қуриганларини йиғиштириш мумкин.
Зиёрат вақтида қабр тошларини ўпиш, уларни силаб юз-кўзга суртиш, қабр атрофини айланиб тавоф қилиш, у ерда шам ёқиш, зиёратгоҳ ҳудудидаги дарахт ёки ёғочларга латта парчаларини боғлаш жоиз эмас.
Қабр устига пул сочиш мумкин эмас, балки ҳар қанча хайрия, садақа ва эҳсони бўлса махсус эҳсон қутиларига ташлаш талаб этилади.
Зиёратгоҳ ҳудуди озодалагини сақлаш керак. Ёш болаларнинг бошқа зиёратчиларга халал беришларининг олдини олиш лозим.
             Зиёратдан сўнг яна охиста чиқиб кетилади.




АКМ Ўлкашунослик-ахборот сектори мудири.И.Ҳамроева 

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR