Илм зиёсидан баҳраманд авлод
Китоблар барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл
идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни
ўргатувчи мураббийдир.
Амир Темур
Инсоннинг маънавий баркамол бўлиб етишишида китоблар, китобхонлик
муҳим аҳамият касб этади. Билимлар сарчашмасидан барҳаманд бўлишда эса,
албатта, кутубхоналарнинг ўз ўрни,қадр -
қиммати бор. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот – кутубхона маркази ҳам узоқ йиллардан
буён Ватанимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз,
анъана ва урф – одатларимизни асраб – авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод
қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур
сингдириш борасида самарали фаолият юритаётган муассасалардан биридир.
Қарийб 100 ёшни қаршилаётган бу кутубхона
1921 йил 30 июнда Бухоро амирлигининг Амир Олимхон мадрасаси ҳузуридаги
ҳуқуқшунослик мактаби кутубхонаси негизида ташкил этилган. Кутубхона ташкил этилганини дастлабки
йилларида асосий эътибор китоб фондини тўплаш ва аҳолини мунтазам китобхонликка
жалб этишга қаратилган. Кутубхонанинг китоб фонди давлат томонидан ажратилган
воситалар ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳисобидан тўлдирилган. Кутубхона шаҳар
аҳолисидан қўлёзма асарлар ва китоблар йиға бошлаган.
1938
йилда Республика халқ маорифи нозирлиги қарори билан эски Бухоро марказий шаҳар
кутубхонасининг номи Бухоро вилоят кутубхонаси деб ўзгартирилган ва унга буюк
мутаффакир Абу Али Ибн Сино номи берилган. 1971 йил кутубхона тарихида унутилмас
из қолдирилди. Шу йил 500 минг нусха китобга мўлжалланган махсус янги бино
эшиклари китобхонлар учун очилди.
Матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасининг
мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида қатор қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 7 июндаги “ Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот –
кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори юртимиз маданий ҳаётида
катта воқеа бўлди.
Мазкур қарорда аҳолига ахборот - кутубхона хизматлари кўрсатишнинг
сифат жаҳатидан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий
маданий меросни асраб авайлаш ва бойитиш, ахборот – коммуникация технологияларни
кенг жорий этиш ҳисобига ахборот - кутубхона муассасалари фаолиятини такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда. Бу эса ахборот
кутубхона фаолиятига китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва
сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий тадқиқот ва ташкилий - услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро
ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.
Ахборот – кутубхона маркази бугунги кунда
китоб фондининг бойлиги бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Марказда 14 та бўлим ва секторлар
фаолият кўрсатиб келмоқда. Ахборот-кутубхона марказида фан ва ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ҳамда баркамол авлодни
тарбиялаш ишларига кўмаклашиш мақсадида марказнинг ахборот ва кутубхона ҳужжатлари фондидан тўлиқ фойдаланиш
учун шарт – шароитларни таъминлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. АКМнинг энг муҳим ва асосий бўлимлардан бири ахборот-
библиография бўлими 1940 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг негизида ўлкашунослик
ахборот сектори, ҳуқуқий ахборот сектори фаолият олиб боради.
Ахборот – библиография бўлимининг фаолият йўналиши маълумот – библиография хизмати жараёнида
мутахассисларга, кенг аҳолига, таълим муассасалари ўқитувчилари ва ўқувчиларига
хамда бошқа фойдаланувчилар гуруҳларига ахборот – библиография ва маълумот –
библиография хизмати кўрсатиб, умумий ва махсус мустақил билим олишларига ёрдам
сифатида кўмаклашишдан иборат.
Ўлкашунослик ахборот сектори 2004
йил ташкил топилган. Секторда худудимизнинг
тарихи, маданияти,
ривожланиш даражаси, таибиий бойликлари, иқтисодий
ҳолатига оид мақолалар,
маълумотлар, қўлланмалар
тўпланган бўлиб , улардан электрон
каталог ёрдамида фойдаланиш йўлга
қўйилган.
1941 йилдан буён “Бухоро вилоятининг Ўлкашунослик картотекаси” юритиб
келинади. Сектор фондида 3827
та китоб ва 36 номда
вақтли матбуот нашрлари
мавжуд. Ўлкашунослик секторига тааллуқли
барча газета ва журналлар йил давомида
кўрилиб, мақолаларга тасниф бериб
борилади.
Хозирги кунда
кутубхона фойдаланувчилари
ўлкашунослик – ахборот сектори китоб
фондининг
электрон
каталоги, вақтли матбуот нашрларининг электрон каталоги, “Буюк ипак йўли”, “Бухоронинг нодир меъморий
ёдгорликлари”, “Бухоронинг карвонсаройи ва хаммомлари” электрон
каталоги ва Шарқ адабиётлар фонди электрон
каталогидан фойдаланмоқдалар. ”Искусство
чеканки” ,”Шитьё сузане”, ”Бухоро зардўзлик санъати” , “ Ювелирное искусство Узбекистана”, “Изготовление музыкальных
инструментов”, ” Миниатюрная
декоративная роспись”, “Производство ковров в Средней Азии”, “Резьба по
дереву”, “Резьба по ганчу”, “Бухоро
алломалари” мавзуларида мультимедиа нашрлари яратилган. Шу билан
бирга ўзбек ва рус
тиллардаги газета ва журналлар
электрон каталоги яратилган. Библиографик кўрсаткичлар тайёрлаш ва
уларнинг электрон шаклларидан фойдаланиш ишлари ҳам йўлга кўйилган. Шарқ
адабиётлари фондининг дурдона асарлар коллекцияси асосини
Бухоронинг сўнгги амири Мир Сайид
Олимхон Манғит кутубхонаси ташкил этади. Бўлим фондида
юқори бадиий савияда ишланган қўлёзмалар, олтин, кумуш
ранглари билан безатилган, махсус бўёқлар
билан ишланган араб, форс, турк ва эски ўзбек ёзувида
ёзилган ноёб санъат
асарларининг асл нусхалари
мавжуд. Коллекцияда барча фанлар
бўйича китоблар мавжуд бўлиб, улар
орасида алоҳида қийматга эга бўлган VIII
асрда номаълум хаттот
томонидан кўчирилган, Куфий
ёзувида ёзилган Куръони Карим икки варағи
алохида қийматга эга.
Бухоро вилояти
Шарқ адабиётлари бўлимининг
қўлёзмалар фонди Изомий
домла томонидан 1957- 1976
йилларда тавсифланган.1998 йилда Шарқ адабиётлари ноёб қўлёзмаларининг босма каталоги чоп
этилди. Босма каталог
нусхалари АҚШ Конгрессининг кутубхонаси, Германия, Буюк Британия,
Япониянинг етакчи кутубхоналарида
сақланмоқда.
АКМнинг асосий
фондида сақланаётган XIX
асрнинг иккинчи ярми XX
асрнинг бошларида нашр этилган
адабиётлар фондида энциклопедиялар, кўп жилдлик луғатлар, рус
мумтоз адабиёти
намоёндаларининг танланган асарлари, тарихий материаллар кенг
ўрин олган.
Марказнинг ўлкашунослик ахборот сектори томонидан “Зебо шаҳарлараро кўп мўътабар Бухоро”, “Шарқ жавоҳири” (Исмоил Сомоний
мажмуасининг 1075 йиллигига
бағишлаб), “Буюк юртнинг улуғ
фарзанди Имом ал – Бухорий “, “ Чашмаи
Аюб мақбараси” мавзуларида виртуал
кўргазмалар яратилди.
Ахборот – библиография бўлим мудири
М.Исматова
Комментарии
Отправить комментарий