Биз ўзимизнининг тарихимизни ва жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк аждодларимз - Шарқнинг мутафаккирлари ал-Бухорий, ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд,ал-Хоразмий,Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва бошқаларни эъзозлаймиз ва улар билан фахрланамиз Хожа Баҳоуддин Нақшбанд! Бу мўътабар ном асрлар оша мусулмон ол- амида инсонларга ”Шайх Баҳоуддн”, "Хожаи Бузург", "Шоҳ Нақшбанд” номлари билан машҳур ва маълум бўлиб, у зот асос солган суфийликнинг Нақшбандня тариқати ҳануз кўплаб мухлисларига, чирок, ёқувчиларига эгадир. Ўрта асрлардаги ’’Улуғ бухорийлар” орасида Баҳоуддин Муҳаммад ибн Бурҳониддин Муҳаммад ал- Бухорнй (1318-1389 йй..) алоҳида ўрин тутади. У Бухоро шаҳри яқинидаги Қасри Ҳидувон қишлоқғида тикувчи ҳунарманд оиласида дуёга келади. Онасининг исми Орифа бўлган. Баҳоуддин туғилганидан сўнг қишлоқ номи то ҳозиргача Қасри Орифон номи билан машҳур бўлиб келади. Хожа Баҳоуддин ёшлигида ўша ...