Республика Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида НИЗОМ

                                                      

                                                           

                                                            Халқ таълими вазирлигининг
                                                      2008 йил 14 ноябрдаги 300-сон буйруғига
                                                                                1-илова

 

 

                   Республика Халқ таълими вазирлиги тизимидаги

              ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналари фаолиятини                                         мувофиқлаштириш тўғрисида НИЗОМ

 

                             I. Умумий қоидалар

 

1. Республика Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналари фаолиятини мувофикдашгариш бўйича Идоралараро кенгаш (кейинга ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) Халқ таълими вазирлиги тизимидага ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналари фаолиятини унинг йўналишларига асосан мувофиқлаштиришни амалга оширувчи Идоралараро орган ҳисобланади.

2. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республи­каси Конституциясига, Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига, Республика Ҳукуматининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий хужжатларига ва Халқ таълими вазирлигининг буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3.  Идоралараро кенгаш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари, кутубхона шохобчаларига эга бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар билаи ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Идоралараро кенгашнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари

 

Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълимий ва миллий ахборот-кутубхона фонда фаолият кўрсатиши ва ривожлантириши соҳасида ўрнатилган тартибда стратегик устувор вазифаларни амалга ошириш;

тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш, ахборот-ресурс марказларини, таълим кутубхоналарини улар фаолиятининг барча йуналишлари бўйича ривожлантириш ишларини мувофиклаштириш;

ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналарининг, кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш тизимининг мақбул фаолият кўрсатиши бўйича, мамлакатимиз ва хориждаги илмий-ахборот фаолияти ривожланишини ҳисобга олган ҳодда тавсияномалар ишлаб чиқиш.

Идоралараро кенгаш қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот-кутубхона тизими сифатида ахборот-ресурс марказларини ва тизим кутубхоналарини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Ахборот-ресурс марказларини ва қутубхоналарни комплектлашнинг асосий йуналишлари, мамлакатимиздаги адабиётлар (шу жумладан хужжатларнинг мажбурий нусхалари), қоғоз ва электрон манбалардаги хорижий нашрлар (шу жумладан халқаро китоблар алмашиш), маълумотлар базалари ва банклари билан тўлиқ таъминлаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради.

Ахборот-ресурс марказлари ва тизими кутубхоналар фондларининг физик ҳолатини нашрларнинг, айниқса ноёб фондлар ва маданий мерос ёдгорликларининг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳамда тавсияномалар ишлаб чикиш йўли билан назорат қилишни ташкил этади.

Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналари учун мамлакатимиздаги ва хорижий нашрларга обуна бўлишга, шу жумладан бюджет маблағларини тақсимлаш, шунингдек кутубхона ишларини юритишнинг илғор технологиялари негизида кутубхона кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига киритади.

Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатларни ишлаб чиқилишини таъминлайди. Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналарида янги ахборот технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради.

Республикада ахборот-кутубхона ишларини истиқболли ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ва асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради.

Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналарнинг нашриётлар, китоб савдоси ташкилотлари ҳамда oммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.

Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналар фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, адабиётларни нашр этиш ва қайта нашр этиш ҳамда уларнинг тиражларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Республика ахборот-ресурс марказлари ва тизим кутубхоналарида меҳнат шароитларини яхшилашга ва уларни кадрлар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган таклифлар тайёрлайди.

Республиканинг ахборот-ресурс марказлари шохобчаларини ривожлантириш, шу жумладан электрон каталоглар ташкил этиш тизимини ривожлантириш, электрон илмий-таълим ресурсларидан фойдаланишнинг корпоратив тизимларини, ноёб фондларни рақамлаштириш марказларини ва шу кабиларни ташкил этиш бўйича илмий-техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширшцда ташаббус кўрсатади.

Иш тажрибаларини ўрганиш, халқаро кутубхоналараро абонементни ривожлантириш, ахборотларни ўзаро айирбошлаш, халқаро кутубхона анжуманларида ва ташкилотларида қатнашиш учун чет эл кутубхоналари, нашриётлари, ахборот марказлари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади.

Халқаро ва республика кутубхона конференцияларини ва семинарларини ташкил этишда ва ўтказишда ташаббус кўрсатади.

 

Идоралараро кенгаш ўзига юкланган

вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини яхшилашга йўналтирилган ўз фаолият доирасида таклифлар бериш; бошқа вазирлик тасарруфидаги қутубхоналардан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Идоралараро кенгаш ваколатига таалуқли ахборот ва маълумотнома материалларини ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари ва кутубхона муассасалари вакиллариниг ахборот-кутубхона ишлари соҳасидаги ишларни таъминлаш ва такомиллаштиришнинг аҳволи ва чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботлари ва маърузаларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналар фаолиятининг энг муҳим масалалари бўйича таклифларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек тегишли мутахассислар ва илмий ходимларни ушбу комиссиялар ва гуруҳларда ишлашга жалб этиш;

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ахборот-ресурс марказлари шохобчаларини ривожлантиришга доир илмий-техник лойиҳаларни кўллаб-кувватлаш ёки рад этиш бўйича тавсиялар ва хулосалар бериш;

Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради ва ҳар йили Халк таълими вазирлигига ўрнатилган тартибда ҳисобот беради.

 

III. Таркиби ва ишларини ташкил этиш

 

Идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.

Идоралараро кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар йили камида икки марта ўтказади.

Ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофик Идоралараро кенгаш ҳар йили ўз ишлари режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосарлари, маъсул котиб ва кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.

Идоралараро кенгаш мажлисини ўтказиш жойи, санаси ва тартиби раис ёки унинг ўринбосарлари томонидан белгиланади, қарорлар эса мажлисда катнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Идоралараро кенгаш мажлисда таркибидагиларнинг камида ярми қатнашган тақдирда масалаларни ҳал этиш ваколатига эга бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошкармалари Идоралараро кенгаш билан келишган ҳолда Идоралараро кенгаш таркибида шундай ҳудудий кенгашлар ташкил этади.

Идоралараро кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштиррилади, уни раис ёки унинг ўринбосарларидан бири, шунингдек маъсул котиб имзолайди.

Идоралараро кенгаш қарорлари Халқ таълими вазирлиги тизимидага ахборот ресурс марказлари, кутубхоналари вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комментарии

Eng ko'p o'qilganlar

Kitob haqida hikmatli so'zlar

Kutubxonalar haqida eng qiziq faktlar

KUTUBXONA FAOLIYATIDA QO‘LLANILADIGAN ASOSIY TUSHUNCHALAR