АРМ ва мактаб кутубхоналари ҳужжатларини сақлаш
АРМ ва мактаб кутубхоналарида кутубхона фондини умумий ҳисобга олиш дафтари, инвентарь дафтарлари, фонддан чиқарилган китобларга тузилган далолатнома, кутубхонанинг кундалик дафтари ва ҳисоботлари доимо сақланиши керак. Кутубхонага олинган адабиётларнинг иловали хатлари ва бошқа ҳужжатлар айрим файлларда сақланади. АРМ ва мактаб кутубхона ҳужжатлари (иш режалари, ҳисоботлар, сметалар, турли ташкилотлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) тикилиб белгиланган қоидаларга мувофиқ сақланиши керак. АРМ ва мактаб кутубхоналарининг китобдан бошқа барча мулкини ҳисобга олиш учун хўжалик мулкининг махсус инвентарь дафтари тутилиши керак. Бу дафтарга хўжалик инвентари ва кутубхонани жиҳозлаш учун махсус буюмлар (жавонлар, каталог қутилари, столлар, стуллар, лампалар ва ҳоказолар), шунингдек, кутубхона биносини безаш учун сотиб олинган портретлар, баннерлар, географик карталар ва бошқалар ёзилади. Кутубхонанинг китобдан бошқа барча мулки ҳар йили текшири...