Мутахассисликка оид касбий журналлар тўғрисида маълумот
Мутахассисликка оид даврий нашрлар ахборот-кутубхона муассасалари
мутахассисларига замонавий билимларни олишга, бошқа кутубхоналар тажрибасини
ўрганишга, фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишдаги янгиликлар
ва кутубхоналарда жорий қилинган инновацион лойиҳалар билан танишишга ёрдам
бериши мумкин. Журналларда ахборот-кутубхона ишига доир кўпгина долзарб
масалалар ва муаммолар бўйича мунозаралар билан танишишингиз мумкин.
INFOLIB - ахборот-кутубхона хабарномаси . Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонасининг маданий-маърифий, илмий-оммабоп журнали. - Тошкент : Алишер
Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. 2014
йили ташкил қилинган. Ҳар чоракда чиқади.
·
Ўзбекистон кутубхоналари йиғма электрон
каталогини тузишда база сифатида библиографик ёзувларнинг миллий форматини
жорий қилиш; кутубхона-библиографик жараёнларини комплекс автоматлаштириш;
· корпоратив кутубхона-ахборот
тармоқларини шакллантириш; ахборот-кутубхона амалиётида
Интернет-технологиялардан фойдаланиш;
Журнал ўзининг тасарруфида
ахборот-кутубхона муассасалари бўлган турли вазирлик ва идораларнинг
ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари учун, ахборот-кутубхона фан соҳалари
ўқитувчилари, олимлари, “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислиги
йўналиши талабалари, ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчилари, фуқаролик
жамияти вакилларига мўлжалланган.
Kutubxona.uz . Ахборот-кутубхона ва ўзаро боғлиқ соҳа
мутахассислари учун мўлжалланган чораклик илмий-амалий журнал.
2009 йили ташкил қилинган. Ҳар чоракда чиқади.
«Kutubxona.uz» илмий-оммабоп журнали Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381 қарори ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборот
қўмитасининг 2008 йил 31 декабрдаги № 367 қарорига мувофиқ назарда тутилган.
Ушбу журналнинг мақсади - республика ахборот соҳасини АКТни
қўллаш билан такомиллаштириш ва модернизациялашда мутахассислар учун янги
касбий билимларни ва жаҳон тажрибасини оммалаштириш.
Комментарии
Отправить комментарий