Сообщения

Сообщения за август, 2019

Китоб ҳақида афсона

Нақл қилишларича ўтган замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини чақириб: “Дун ё да энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нима?” – деб савол берибди. Биров “Дун ё да энг зўр нарса – қилич” деса, иккинчиси, “Энг кераклиси – нон”, дебди. Ҳамма нарсадан хабар берувчи нарса – “Ойнаи жаҳон”, дегувчилар ҳам топилибди. – Уч кун муҳлат бераман, – дебди подшо ҳеч кимнинг жавоби ёқмаганлигидан дарғазаб бўлиб. Қўшни подшоликда таърифи етти иқлимга кетган донишманд яша ё тганидан вазирнинг хабари бор экан. Вазир: “Подшоҳнинг саволларига шу донишманддан бошқа ҳеч бир киши жавоб топа олмайди”, – деб ўйлабди-да, уни излаб топиб подшоҳнинг олдига олиб келибди. – Дун ё да энг керакли нарса нима? – деб сўрабди донишманддан подшо. – Китоб! – дебди донишманд ҳеч иккиланмай. – Китоб?! – ажабланибди ҳукмдор. – Ҳа, дун ё да энг керакли нарса китоб, – такрорлабди сўзини донишманд. – Инсон учун ҳа ё тда икки нарса энг мўътабар ва азиз. Бу – нон билан китоб. Шу боисдан ҳам нон қанчалик...

“Китоб – ҳаётни ўргатувчи мураббийдир”

Китоб ва китобхонлик кеча ёки бугун туғилган эмас. Хусусан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк”, Абу Абдулло ал- Хоразмийнинг “Мафатих ал-улум”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Носируддин Бурҳонуддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий”, Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ” ва Алишер Навоий, Заҳириддин Бобурларнинг қатор асарларида китобхонликка оид қимматли фикрлар ба ё н қилинган. Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Шу маънода бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ё шлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютерга берилиб кетди. Компьютер ҳозирги кунда кўпгина хонадонларга ҳам кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни бу воситалардан хоҳлаганча олиш мумкин. Ачинарлиси, бугун китоб ўқиш учун вақт сарфлашга ҳожат йўқдек. Аслида, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ё ки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмайди. Масалан, “Ўтган кунлар” романи асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан суратга олинган бўлмасин, китобнинг таъсирини, жоз...