АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИ ФОНДИДА САҚЛАНАДИГАН РЕСУРСЛАР
Ҳар бир кутубхона мавжуд фондини сақлашни, фойдала- нишни таъминлайди ва шакллантириб боради. Фонд таркибига қоидага кўра даврий, даврий бўлмаган ва давомли нашр- лар, қўлёзмалар, аудиовизуал, электрон ҳужжатлар киради. Даврий бўлмаган нашрлар -бир марта чиқадиган, давомли бўлмаган нашр. Баъзи қимматга эга бўлган бу турдаги нашрлар қайта босмадан чиқарилиши мумкин, лекин бу олдиндан ре- жалаштирилмайди. Даврий бўлмаган нашрлар шакли, мақсади ва матн таркиби бўйича фарқланади. Даврий бўлмаган нашр- лар кўп ҳолларда китоб ва брошюра шаклида бўлади. Китоб кўринишидаги нашрлар - муқовали ёки муқова қи- линган ҳолатдаги 48 варақдан кўп бўлган китоб нашри. Брошюра - 4 варақ ва 48 варақдан кўп бўлмаган кўри- нишдаги китоб нашри, юмшоқ муқовада чоп этилади. Босма нашр - босиб чиқариш ёки босма нақш тушириш йўли билан олинган, матбаа усулида мустақил расмийлашти- рилган нашр. ...