УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИА ИЛОВАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тақдимот нима? Муьтимедиали тақдимот – бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг ягона ва энг замонавий шакли ҳисобланади. Бу матнли маълумотлар, расмлар, слайд-шоу, диктор жўрлигидаги овоз билан бойитилган, видеопарча ва анимация, уч ўлчамли графика тарзидаги дастурий таъминот бўлиши мумкин. Тақдимотнинг маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан асосий фарқи уларнинг мазмунан бойитилганлиги ва интерфаоллигидир, яъни белгиланган шаклда ўзгаришга мойиллиги ва фойдаланувчи фаолиятига муносабатини билдиришидир. Бундан ташқари, тақдимот Сизнинг сайтингиз калити ҳам бўлиши мумкин. Яъни Интернетга чиқиш имконияти ма...