Илм зиёсидан баҳраманд авлод
Китоблар барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир. Амир Темур Инсоннинг маънавий баркамол бўлиб етишишида китоблар, китобхонлик муҳим аҳамият касб этади. Билимлар сарчашмасидан барҳаманд бўлишда эса, албатта, кутубхоналарнинг ўз ўрни,қадр - қиммати бор. Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот – кутубхона маркази ҳам узоқ йиллардан буён Ватанимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф – одатларимизни асраб – авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш борасида самарали фаолият юритаётган муассасаларда