Маълумот – библиографик ишларни ҳисобга олиш бирликлари, хусусиятлари

Бу соҳадаги ҳисоб алоҳида хусусиятга эга. Библиография бўлими ва библиографик хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи бошқа бўлимларда ҳам бу ҳисоб ягона шаклда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Ўзига хос, пухта ўйланган ҳолда ҳисобга олиш ишни тўғри ва асосли режалаштиришга, сўроқлар оқимини ўрганишга, маълумотнома библиографик аппаратни такомиллаштиришга, ходимларнинг малакасини оширишга ёрдам беради. Ҳисобга олиш объекти – бир марталик библиографик ва фактографик сўроқлар ва уларга берилган жавоблар ( сўроқ , маслахат ), бошқа кутубхоналарга юборилган сўроқлар ва рад жавобларидир. Бир марталик библиографик ва фактографик сўроқлар ва уларга берилган маълумот ва маслахат шаклида (рад жавоби ҳам) бажарилган жавоблар, шунингдек , бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига юборилган сўроқлар ҳисобга олиш объекти ҳисобланади. Ҳисобга олиш бирлиги – сўроқ ва унга берилган ҳар бир ёзма ёки оғзаки жавоб - справка бўла олади. Сўроқ ва унга жавоб – маълум м...