« Самарқанд султон қоғози»-Силлиқ ва юмшоқ қоғоз.« Самарқанд шойи қоғози»-ранги оч новвот рангли қоғоз.“ Мир Ибрагими”-сув томчи доғли оппоқ қоғоз.“ Нимканоп”-тут пўстлоғи ва ипак қолдиқлари аралашган қоғоз.“Абрешими”-Бухоро ипак қоғози.“Нимкатон”-пахта,наша ва каноп аралаштирилган қоғоз.«Ватман»- русча сўз бўлиб,ʼпахтаʼ-ʼʼхлопокʼʼ(вата) деган маънони билдиради.Асрлар давомида одамлар ўзларининг хотираларини тошларга,суякларга, , ҳайвонлар терисига битиб келганлар.Фикрларнинг илк шакллари муайян шартли белгилардан иборат бўлган. Дастлабки, илк китоблар –қоялар бўлиб, ибтидоий жамоа одамлари унга овчилик қурол-яроғлари, ўрмонларда ва саҳроларда яшовчи ҳайвонларнинг суратларини ўйиб ишлашган.Эрамиздан аввалги В-асрда Оссурия подшоси Ашурбанипал кутубхонасидан топилган сопол китоблар,Ҳиндистонда пальма япроғига битилган ёзувлар, бизгача етиб келган.Шунингдек,Новгород руслари қайин пўстлоқларидан кенг фойдаланишган. Қадимда Хитойликлар бамбук тахтачалари ва шойи матоларга ёзувлар ёзишган,р...