Туркиядаги “Халқ кутубхонаси”
Туркиядаги" Халқ кутубхона"(Millet Kütüphanesi) 2016 йилда қуриш ишлари бошланган. Унинг майдони 125 минг метр кв. Кутубхона бир вақтнинг ўзида 5 минг кишига хизмат кўрсата олади. Кутубхонада 4 миллион босма, 120 миллион электрон нашрлар ва 550 мингта электрон китоб ҳамда нодир асарлар бор. Кутубхона лойиҳасини тайёрлашда Туркиянинг кўзга кўринган маданият вакиллари, саҳҳофлар, кутубхона бошқарувчилари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилинган. 201 км. лик китоб жавонида 100 давлатда 134 та тилда чиқарилган китоблар билан бирга 120 миллионга яқин мақолалар ҳам жой олган. Millet Kütüphanesi катталиги ва хизмат кўрсатиш сифати бўйича дунёдаги етакчи кутубхоналардан бўлиши кутиляпти. Кутубхона қурилишида ҳам ўзига хослик мавжуд. Комплексдаги Cihannüma зали тарихда бўлган 16 та туркий давлат шарафига 16 та устун билан мустаҳкамланган. Залнинг майдони 3,5 минг метр кв бўлиб, 224 кишилик ўрин ва 200 мингга яқин китоб билан...